Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  374
  •  23.10.2018 10:39

Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

Жанубий кореялик техногигант янги – Flash туркумида коутбуклар тақдим этиши ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланди. Маҳаллий бозорда аллақачон янги лаптоплар сотувга қўйилди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Book 2 тақдим этилди – узлуксиз 20 соат ишловчи планшет-трансформер!

Лекин, афсуски, Samsung Flash ноутбукларининг «ички дунёси» – техник хусусиятларини компания ҳозирча ошкор этмаган. Ҳозирча фақат лаптопларнинг дизайнигина маълум – уларда янгича ёндашув мавжуд.

Жумладан, ноутбук қопқоғи юлдузчалар билан қопланган, иш панели қопламаси эса мато юзасига ўхшаш. Клавиатурасидаги тугмачалари доирасимон шакли билан ёзув машинкасини эслатади. Хулласи калом, Samsung Flash бозордаги бошқа моделлардаги лаптоплардан тубдан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Энг ишончли компьютерсозлар рейтинги эълон қилинди

Мана, Samsung Flash лаптопини махсус видеолавҳада томоша қиламиз:

Samsung Flash ноутбуки сўнгги авлод Intel симсиз адаптери эвазига Wi-Fi орқали файлларни ўта юқори – сониясига 1,7 гигабит тезлигида кўчириши айтилмоқда. Шунингдек, қурилма бармоқ изи сканерига, USB-C портига ҳамда диагоналига 13,3 дюймлик, тасвир узатиши Full HD форматида бўлган IPS-экранга эга.

Жанубий Кореянинг ўзида Samsung Flash ноутбуклари 715 доллардан бошланган нархларда сотувга қўйилган. Улар глобал бозорга чиқарилиш-чиқарилмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли ишлаб чиқарувчиларнинг айрим моделлардаги ноутбуклари савдога қўйилган. Уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб, уларга онлайн тарзда буюртма беришингиз, товар қўлингизга етиб борганидан сўнг ўзингизга қулай усулда тўловини амалга оширишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да ноутбуклар нархлари (2018 йил 4 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.