Samsung Galaxy A (2017) сериясидаги моделларнинг нархи маълум қилинди

Samsung Galaxy A (2017) сериясидаги моделларнинг нархи маълум қилинди

Шубҳасиз, Samsung Galaxy A сериясидаги смартфонлар бир қадар яхши техник параметрлар ва нарх мутаносиблиги боис компаниянинг энг кўп сотиладиган қурилмаларидан ҳисобланади. Ҳозиргача мазкур сериядаги телефонларнинг 2015 йил ва 2016 йилда чиқарилган авлодларни фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилган.

Hi-Tech.Mail.Ru нашрининг инсайдер Roland Quandt маълумотларига асосланиб берган хабарига кўра, ушбу сериянинг 2017 йилги версиялари кейинги ойда АҚШда ўтказиладиган CES 2017 халқаро кўргазмасида намойиш этилади. Бундан аввалроқ, сериядаги смартфонларга тегишли сурат, видео ва баъзи техник параметрлар тармоқда ошкор қилинган эди.

Samsung Galaxy A (2017) сериясидаги моделлар Always On Display технологияси, IP68 ҳимоя стандарти ва USB type-C слоти билан жиҳозланади.

Батареялар сиғими модель ҳажмига қараб 3000, 3300 ва 3500 мА/соатни ташкил қилиши айтилган.

Манбада ёзилишича, Samsung Galaxy A3 (2017) 350 евро, Samsung Galaxy A5 (2017) эса 450 евро нархида сотувга чиқарилиши мумкин. Ҳозирча Samsung Galaxy A7 (2017) смартфонига тегишли нарх маълум эмас.