Samsung Galaxy A02s/M02s'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A02s/M02s'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Қуйи тоифа Samsung смартфонларининг чалкаш оламига бўлган саёҳатимиз давом этади. Бугун Galaxy A02s смартфони билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Корейсларнинг арзон смартфонлари борасида чигалликлар кўп. Масалан, A02s баъзи минтақаларда M02s бўлиб сотувга чиққан. Ҳар икки смартфоннинг модель рақами турлича бўлса-да, уларнинг аппарат таъминоти бир хил. Шу сабабдан, қуйида келтирилган барча хусусиятлар ҳам A02s, ҳам M02s'га тааллуқли бўла олади.

Samsung Galaxy A02s

Қурилмалар номидаги «s» ҳарфи катта аҳамиятга эга. Galaxy A02 ва M02 смартфонлари ҳам бор. Бу икки ўхшаш девайснинг техник жиҳатлари A02s/M02s'ларникидан ҳам пастроқ.

Қаҳрамонимиз Galaxy A02s 6.5 дюймли LCD панелга эга. Ушбу нарх доирасидаги смартфонларга AMOLED қўйиш қимматга тушади. Қурилма процессори ҳам ҳеч мақтарли эмас. Корейслар унга уч йил олдинги Snapdragon 450 (14 нм лик жараён асосига қурилган) чипини ўрнатишган.

Samsung Galaxy M02s

Орқа панелда учта камера бор. Асосий модул 13МП, қолган иккита: макро ва сатҳ камералари 2МП ўлчамга эга. Эътибор берган бўлсангиз, смартфонда ультракенг камера мавжуд эмас. Селфи камера резолюцияси 5МПга тенг.

Аммо аккумулятор борасида Samsung майдалашиб ўтирмаган. A02s, худди A12 ва A02'лар каби, 5,000 мАс аккумулятор билан жиҳозланган.

Samsung Galaxy A02s'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.2х75.9х9.1 мм, 196 г; олд панель шишадан, орқа панель пластикдан ишланган.
> Дисплей: 6.50" PLS IPS, 720х1600p резолюция, 20:9 форма фактори, 270 ppi зичлик.
> Чипсет: Qualcomm SDM450 Snapdragon 450 (14 нм): саккиз ядроли 1.8 GHz Cortex-A53; Adreno 506.
> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10; One UI 2.5.
> Орқа камера: •Кенг (асосий): 13 МП, f/2.2, автофокус; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.
> Олд камера: 5 МП, f/2.2.
> Видео ёзув: Орқа камера: [email protected] кадр/сек.
> Аккумулятор: 5,000 мАс; 15 Вт да тезкор қувватлаш.
> Бошқа: акселерометр, яқинлик датчиги; 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби
Galaxy A02s'нинг қадоқ таркиби борасида кўзга ташланадиган жиҳат йўқ. Қурилма A12 ва бошқа ҳамёнбоп смартфонлар каби оддий қадоқда сотилади. Қадоқ ичида смартфон, 15 Вт адаптер ва USB-A-2-C кабели бор.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз