Samsung Galaxy A04s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишмиз

Samsung Galaxy A04s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишмиз

Galaxy A04s Samsung компанияси таклиф қилаётган янги энг арзон смартфонлардан бири. Бироқ арзон дегани смартфон ҳамиша ўз нархига арзишини англатмайди. Демак, ушбу арзон смартфон қандай хусусиятларга эга эканлигини кўриб чиқиш керак. 

Қизиғи шундаки, компания яна бир арзон қурилма - Galaxy M13'ни ҳам харидорларга таклиф қилмоқда. Камерани ҳисобга олмаса, ушбу модель A04s'дан унча фарқ қилмайди. Иккала смартфоннинг қолган техник кўрсаткичлар бир хил. 

Samsung Galaxy A04s'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.7х76.7х9.1мм, 195г; олд панель шиша, орқа панель шиша, пластик ром.

> Дисплей: 6.50 дюймли PLS LCD, 90 гертс, 400 нит (максимал), 720х1600 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 270ppi зичлик.

> Чипсет: Exynos 850 (8nm): саккиз ядроли (4x2.0 GHz Cortex-A55 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G52.

> Хотира: 3/32ГБ, 4/32ГБ, 4/64ГБ, 4/128ГБ; eMMC 5.1; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI Core 4.

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.8,  PDAF; Макро камера: 2 МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 5 МП, f/2.2, (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/с; Селфи камера: [email protected] кадр/с.

> Аккумулятор: 5,000мАс; 15 ватт қувватлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5 мм аудио жек.

Смартфон оддий Exynos 850 чипи билан жиҳозланган. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. A04s гарчи энг арзон Galaxy смартфонларидан бири бўлса-да, у 90 гертсли дисплей билан жиҳозланган. Exynos 850 чипи саккизта юқори унумдорликка эга бўлмаган Cortex-А55 чипига эга. 5,000 мАс сиғимли аккумулятор қуввати смартфон учун узоқ вақтга етади. Аммо уни тўлиқ қувват олиши ҳам кўп вақт талаб қилади. 

Қурилма Samsung'нинг енгилроқ интерфейси - One UI 4 тизимида ишлайди, у Android 12 операцион тизимига асосланган. 

Қадоқ таркиби

Қурилма кичик қутида келади. Унинг таркибида смартфон билан бирга USB-C кабели ҳамда SIM-карта игнаси бўлади.

Фото: GSMArena 

Афсуски, қуввлаш адаптери қутида бўлмайди. 

ЎҚИНГ: Vivo X90 Pro+ - Snapdragon 8 Gen2 чипли янги камерафон 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!