Samsung Galaxy A11 ҳақида янги хабар тарқалди

Samsung Galaxy A11 ҳақида янги хабар тарқалди

Бир неча ҳафта олдин Galaxy A11 гаджети ҳақида Wi-Fi альянс вебсайтида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра, смартфон келаси ҳафтада намойиш қилинади.

Мана, Galaxy A11'нинг орқа панелига назар ташлаш имкониятига эга бўлдик.Ишончли манбаларга кўра, қурилманинг орқа томони пластикдан ишланган бўлиб, панелда учталик камера ва бармоқ изи сканери жойлашган. Гаджет Android 10 ва One UI 2 операцион тизмларида ишлаши, шунингдек, 128ГБ ички хотирага эга бўлиши, нархи эса Ҳиндистон бозорларида 10,000 рупиядан камроқ бўлиши кутилмоқда. Сўнгги Galaxy A10s қурилмасининг орқа томонида иккита камера борлиги ва 32ГБ доимий хотирадан иборатлигини ҳисобга олсак, Galaxy A11 бу борада сезиларли ўсишга эришган.

Албатта, бу ҳозирча шунчаки миш-мишлар, аммо яқин орада смартфон ҳақида кўпроқ маълумот билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Samsung нақ 64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяга эга арзон «мегамонстр» тақдимот кунини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.