Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўтган йилнинг охирида тақдим қилинган ва январдан сотувга чиққан Galaxy A12 смартфони Samsung'нинг энг арзон смартфони эмас. Ҳозирда энг арзон Samsung смартфони Galaxy M02 ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Қурилманинг «мияси» Mediatek Helio P35 чипсети ҳисобланади. Ушбу SoC эътиборга молик бирор жиҳатга эга эмас. Лекин процессор нархига арзийди: Helio P35 12 нм жараён асосига қурилган саккиз ядроли CPU'га эгалиги боис уни ҳамёнбоп учун етарли даражада кучли дейиш мумкин.

Орқа панелдаги тўрт камерали модул Galaxy A12'нинг кучли жиҳати дейиш мумкин. 2МПлик иккита (сатҳ ва макро) модуллар амалий жиҳатдан унчалик мақтарли бўлмаса ҳам, 48МП асосий, 5МП ультракенг камералар анчайин яхши. Селфи камера эса 8МП резолюцияга эга.

Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.0х75.8х8.9 мм, 205г; шишадан ишланган олд панель, пластикли орқа панель.
> Чипсет: Mediatek MT6765 Helio P35 (12 нм): саккиз ядроли (4x2.35 GHz Cortex-A53 & 4x1.8 GHz Cortex-A53); PowerVR GE8320
> Хотира: 32GB 3GB RAM, 64GB 4GB RAM, 128GB 4GB RAM, 128GB 6GB RAM; eMMC 5.1; microSDXC (махсус слот).
> ОТ/дастурий таъминот: Android 10, One UI 2.5.
> Олд камера: 8 МП, f/2.2.
> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); FM радио; 3.5 мм аудио жек.

Galaxy A12'нинг муҳим жиҳатларидан яна бири 5,000 мАс аккумулятордир. Арзон смартфонлар, одатда, бундай катта сиғимли аккумулятор билан жиҳозланмайди.

Қадоқ таркиби
Galaxy A12 оддий картон қутида сотилади. Қадоқ ичида 15 Вт адаптер ва USB-C кабелигина бор.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!