Samsung Galaxy A21s Geekbench'да

Samsung Galaxy A21s Geekbench'да

Ўтган ой Samsung Galaxy A21 Geekbench бенчмаркида синовдан ўтган ва қурилманинг асосий техник жиҳатлари маълум бўлганди. Энди эса Samsung'га тегишли ва катта эҳтимол билан Galaxy A21s бўлган смартфон бенчмарк синовидан ўтказилди. Ошкор бўлган жиҳатлар билан қуйида танишамиз.Модель рақами SM-A217F бўлган Galaxy A21s ҳали тақдим қилинмаган Exynos 850 чипида ишлайди. Тизим Android 10 бўлиб, оператив хотира 3ГБ ни ташкил қилади. Аммо бошқа тезкор хотира вариантлари ҳам бўлиши керак.

Geekbench'да смартфоннинг бошқа жиҳатлари маълум қилинмаган, бироқ SamMobile сайтининг ёзишича, девайснинг доимий хотираси 32ГБ ёки 64ГБ бўлади. Корпус ранги тўрт хил — қора, кўк, оқ ва қизил.

Яна ёзилишича, A21s'да 2 мегапикселлик макро камера ҳам бўлади.

Қурилма қачон тақдим қилиниши ҳозирча номаълум. Яқин ҳафталар ичида смартфон ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: ВИДЕОТАВСИФ: Ҳамёнбоп Galaxy A20s билан батафсил танишамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!