Samsung Galaxy А22 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy А22 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу йил 5G тармоғига эга бўлган ҳамёнбоп смартфонлар бозорида кучли рақобат пайдо бўлди. Samsung йил бошида Galaxy А32 5G смартфони, унинг ортидан эса Galaxy А52 5G ҳамда А72 5G смартфонларини сотувга чиқарди. Энди эса компания Galaxy А22 5G қурилмасининг сотувини бошлади. Galaxy А22 ҳам ўз ''акаларига'' ўхшаб 5G ва 4G талқинларда сотувга чиқди. Яна бир маротаба Samsung 5G тармоғига эга бўлган бюджет смартфонни айрим яхши жиҳатлардан маҳрум қилган.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord 2 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

4G талқиндаги Galaxy А22 5G тармоғига эга бўлган Galaxy А22'дан айрим техник жиҳатлар бўйича устун. Мисол учун, оддий Galaxy А22 Super AMOLED дисплейи, 8МП ультракенг ҳамда 2МП макро камералари билан ишловчи яхши даражадаги асосий камерага эга. 4/64ГБ хотирага эга бўлган 4G версиядаги Galaxy А22 209 еврони ташкил қилади.

Фото: GSMArena

Бошқа бир томондан эса Galaxy А22 5G смартфонига 239 евро тўлаб, 90Hz LCD дисплейига эга бўласиз. Бироқ LCD дисплей AMOLED дисплейидан фарқли равишда, юқорироқ бўлган FHD+ резолюция ҳамда 90Hz экран янгиланиш частотасига эга. AMOLED дисплейнинг резолюцияси 720p+, экран янгиланиш частотаси эса 60Hz ни ташкил қилади.

Galaxy А22 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 167.2х76.4х9.0 мм, 203г; олд шиша, орқа панель пластик, пластик ром.

> Дисплей: 6.50 дюймли TFT, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 1080х2400 пиксел резолюция, 399ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6833 Dimensity 700 5G (7 нм): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2.

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; microSDXC слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1.

> Камера:Асосий камера: 48МП, f/1.8, PDAF; •Ультракенг камера: 5МП, f/2.2, 115-даража, 1/5.0“, 1.12µm; •Сатҳ камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 8 МП, f/2.0, (кенг).

> Видео ёзув:Асосий камера: [email protected] кадр/сек; •Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 15 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5 мм аудио жек.

Смартфон Dimensity 700 чипи билан жиҳозланган ҳамда максимал 2K резолюцияда видеога олади.

Samsung компанияси Galaxy А22'ни А сериясидаги энг кўп сотиладиган смартфонлардан бири бўлишига ишонмоқда. Компания смартфон учун “Барча учун энг зўри“ тегини ҳам яратди. Қурилма Android 11 операцион тизимига асосланган One UI 3.1 график қобиғида ишлайди. Samsung эса смартфонни бир неча йил давомида дастур янгиланиши билан таъминлайди.

Қадоқ таркиби

Смартфон оқ рангли қутида сотилади. Қути очилган вақт, смартфоннинг барча томонлари пластик ўрам билан ҳимояланган бўлади. Қутидан, шунингдек, 18 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.