Samsung Galaxy A23'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A23'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бир неча йилдан бери Samsung компанияси ўзининг ўрта тоифадаги смартфонларига катта ахамият қаратмоқда. Galaxy A23 ўрта тоифанинг арзон смартфонларидан бири ҳисобланиб, ушбу бюджет смартфоннинг асосан камераларига аҳамият берилган. 

Одатда Samsung компаниясининг ўрта тоифадаги смартфонлари яхшироқ ультракенг ва асосий камерага эга эканлиги билан ўз рақобатчиларидан ажралиб туради. 

Фото: GSMArena 

Galaxy A23 ҳам бундан мустасно эмас. Бюджет қурилма бўлишига қарамай, A23 модели оптик стабилизацияга эга 50МП асосий камера билан жиҳозланган. Қолган камераларнинг эса алоҳида ажралиб турадиган хусусиятлари мавжуд эмас. 

Смартфон 6.6 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланган. Ушбу нархдаги смартфонларга одатда OLED дисплейлари ўрнатилмайди. 

Samsung Galaxy A23'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.5х76.9х8.4мм, 195г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша, пластик ром. 

> Дисплей: 6.60 дюймли PLC LCD, 90 гертс, 1080х2408 пиксел резолюция, 20.07:9 форма фактори, 400ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6225 Snapdragon 680 4G (6 nm): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 265 Gold & 4x1.9 GHz Kryo 265 Silver); Adreno 610. 

> Хотира: 4/64ГБ, 6/64ГБ, 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ; microSDXC слоти. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1. 

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 5МП, f/2.2, 123˚, 1/5“, 1.12µm; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 8МП, f/2.2, (кенг). 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000мАс; 25 ватт қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5 мм аудио жек. 

Смартфон Snapdragon 680 чипида ишлайди. Унумдорлик жиҳатидан ўртача даражадаги чипсети. Аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас, мисол учун, ушбу чип 4K форматда видеога олиш ва 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди. 

Фото: GSMArena 

Чипда юқори унумдорлик учун етарлича ядролар мавжуд, шунинг учун смартфон ишлашида муаммолар бўлмаслиги керак. Шунингдек, Galaxy A23 модели 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у 25 ваттда қувват олади. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғида ишлайди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон одатий оқ қутида сотилади. Унинг қутисидан смартфон билан бирга 25 ваттлик қувватлаш адаптери (смартфон 25 ваттда қувватланади), USB-C кабели ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: Sony Xperia 10 IV'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.