Samsung Galaxy A3: “Малика”даги оммабоп-ҳамёнбоп гелекси

Samsung Galaxy A3: “Малика”даги оммабоп-ҳамёнбоп гелекси

Қисқа характеристикаси:

Дисплей: 4.7 дюймли HD (1280×720)
Процессор: Exynos 7580 (Snapdragon 410)
Хотира: 1.5 ГБ тезкор, 16 ГБ ички хотира ҳамда microSD хотира бўлмачаси
Операцион тизим: Android 5.1.1
Аккумулятор: 2,300 мА соат.
Ишлаб чиқарувчи: Samsung

galaxy-a3

GALAXY A3 ҳақида

Ҳамма Galaxy S7 ҳамда Galaxy S7 Edge ҳақида гапираётган бир пайтда, компания талаб-эҳтиёжни инобатга олиб, ҳамёнбоп нархдаги Galaxy A3 гаджетини янги талқинда ишлаб чиқармоқда. Модомики, 4K видео тасвирга олиш, бармоқ излари сканери, quad-HD экран ишқибози бўлмасангиз, Galaxy A3 айни сизбоп гаджет.

Galaxy A3 “ўрта даражали” мобиль телефон аппарати ҳисобланади. Galaxy S6 каби классик кўриниш, шиша ва металл уйғунлигидаги корпусли, ёрқин 4.7 дюймли AMOLED технологияси платформасида ишлайдиган экранли, қувват манбаи ҳам мустаҳкам бўлган қурилмани Galaxy S7’нинг нархидан анча арзонга олишингиз мумкин.

galaxy-a3

GALAXY A3: Дизайн

Биз одатда ҳамёнбоп смартфонларнинг пластик корпусдан ишланганига гувоҳ бўламиз. Бир оз ихчамлигини ҳисобга олмаса, A3 смартфон бозорида оммалашган Galaxy S6’нинг ўзгинаси.

Гаджетнинг ихчамлиги, 4.7 дюймли дисплей уни кафтда, бош бармоқ ёрдамида бир қўлда бошқариш имконини беради.

Galaxy A3 132 грамм, қалинлиги 7.3 мм, ясси қиррали мобиль алоқа воситасидир.

Samsung’нинг S7 флагманидан фарқли равишда, A3 корпуси сув ва чанг таъсирига бардошли эмас.

galaxy-a3

GALAXY A3: Экран

2015 йилги Galaxy A3’да экран сиғими 960 x 540 бўлган бўлса, янги талқинда пикселлар сиғими 1,280 x 720 (312ppi)га ошган. Шу билан бирга, 4.7 дюймли экранда тасвир янада аниқ-тиниқ акс этади. Бу мисоли Apple’нинг iPhone 6S гаджетида татбиқ қилинган Retina дисплейдир.

A3 экрани Samsung’нинг илғор технологияли Super AMOLED платформасида ишлайди. Экранни меню орқали созлаш ҳам мумкин. “Basic” (таянч) режимда экран ҳамма нарсани табиий намойиш этса, “Adaptive” (мослашувчан) режимда тасвир бир оз ёрқин ва аслидан кўра жозибалироқ кўринади.

Ташқи муҳит дисплей режими ёрдамида қуёшли шароитда ҳам дисплейда ёрқин намойишга гувоҳ бўлиш мумкин.

galaxy-a3

Samsung Galaxy A3: Намойиш ва камера

A3 смартфонида ўртача даражали Exynos 7580 (баъзи ҳудудларида Snapdragon 410’дан) процессоридан фойдаланилган. Унинг тезкор хотира сиғими 1.5 ГБни ташкил этади. Бу эса смартфон Real Racing 3 тезкор илова ҳамда ўйинларни қўллаб-қувватлашини англатади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, агар сиз электрон ўйин ва иловалар ишқибози бўлсангиз, “гелекси а” туркумининг янада такомиллашган талқини – A5’да 2 ГБ тезкор хотира ўрнатилган.

A3’нинг доимий хотираси 16 Гб, фойдаланувчи ундаги 11 Гб ҳажмдан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида хотирани катталаштириш мумкин.

galaxy-a3

GALAXY A3: Дастурий таъминот

A3 янги талқинда 2016 йил ўрталарида тақдим қилинган бўлса ҳам, унинг эски – Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида фаолият кўрсатиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кўпчилик қувватни тежайдиган ва қулай фойдаланиш интерфейсига эга Android Marshmallow ОТ’ни кутган эди.

Android операцион тизимининг мослаштирилган Samsung TouchWiz талқини бир оз қўпол туйилиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, бу тизим қўшимча “Мавзу” ёки Google Now, Nova каби учинчи томон ишлаб чиқарувчиларининг дастурларини ўрнатишга рухсат беради.

A3’нинг “Home” менюсининг чап қисмида 20 тилдаги Flipboard ижтимоий тармоғи ва янгиликлар  иловаси мавжуд. Шунингдек, “Home” бош тугмасини 2 марта босиш орқали камера тезкорлик билан ишга тушади.

A3 ҳам кун келиб Android 6 операцион тизимида фаолият кўрсатиши аниқ. Буни фойдаланувчилар интиқлик билан кутишади.

galaxy-a3

GALAXY A3: Камера

13 Мп бош ҳамда 5 Мп камералар катта миқдорда ёруғлик ўтказувчи f/1.9 диафрагмага эга. LED фоточақноқ тунда ёрқин сурат олишга хизмат қилади. Камеранинг 4:3 сенсори кенг  форматли (16:9) суратлар олинишини таъминлайди.

Камера иловасидан фойдаланиш ҳам осон. Унда бир қанча режимлар ҳам мавжуд. Мисол учун, суратдаги оқ тус балансини меъёрида сақлаш учун “Pro” режими ва турли вазиятлар учун “Panorama”, “Тунги”, “HDR” режимлари мавжуд. Шу билан бирга, Galaxy apps store’дан бошқа имкониятлар мавжуд иловаларни ҳам юклаб олиш мумкин.

Ёруғлик етарли бўлса, смартфон камераси олган суратда майда деталлар ҳам аниқ-тиниқ намоён бўлади. Диафрагманинг тезкорлиги ёруғлик паст ҳам ёрқин суратлар олишга ёрдам беради.

galaxy-a3

galaxy-a3

Аммо тунги вазиятда, турли базм ёки йиғинларда смартфонда олинган суратлар бир оз хира туйилиш мумкин.

Смартфон 1080p форматидаги видео тасвирга олади. Афсуски, унда 4K сиғимли сурат олиш имкони мавжуд эмас. Full HD видео ҳам яхши, аммо оптик сурат барқарорлаштириш функциясининг йўқлиги туфайли камера чайқалиши оқибатида тасвир сифати бузилади.

5 Мп олд камера кенг манзарали селфи олиш учун айни муддао. У ҳам тунги шароитда, ёруғлик паст ҳолатда аниқ-тиниқ сурта олишга қийналади.

galaxy-a3

GALAXY A3: Аккумулятор, овоз узатиш.

Аккумулятор A3’нинг кучли жиҳати. 2,300 мА соат 1 ярим кунлик фаолият учун кифоя қилади. Кичик экран, экран ёруғлигини назорат қилиш, иловаларни оптималлаштириш, қувватни тежаш режимларининг борлиги қувват манбаини тежаш учун айни муддао.

Уни тўла қувватлаб бир сутка давомида интернетдан фойдаланиш, видеолар кўриш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш унинг 65 фоизлик қувватини “ейди”. Бу унинг экран ёруғлигини 50 фоизга созлаб, қувватни тежаш режимини ёқмасдан туриб истеъмол қиладиган қуввати.

A5’дан фарқли равишда A3’да тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинмаган. Шу боис, уни тўла қувватлаш учун 2 соат керак бўлади.

GALAXY A3: Алоқа, овоз сифати

Смартфонда мавжуд ягона динамик баланд ва сифатли овоз узатиши билан фойдаланувчини хурсанд қилади. Қўнғироқни амалга ошириш, алоқа жараёнида овозни етказиш олиб бериш ҳам юқори даражада дейиш мумкин.

galaxy-a3

 GALAXY A3: Нарх-наво

«Малика» савдо марказида 2016 йилнинг 30 июнь ҳолатида Samsung Galaxy A3 смартфонининг 2016 йилги талқини 1,187,000 сўмдан сотилмоқда. “Ҳамёнбоп” бўлгани билан бу нарх эвазига Хитойнинг баъзи компаниялари нисбатан кенг имкониятли смартфонларни таклиф қилишади.

GALAXY A3: Хулоса

Гувоҳи бўлганингиздек, дизайнини ҳисобга олмаганда,  смартфон “ярқ” этиб ажралиб турадиган бирор жиҳатга эга эмас. Ўз номи билан “ҳамёнбоп” смартфон. Аммо, унинг процессори, аккумулятори ва муҳими “Galaxy” деган номи кўпчилик учун ишончни англатади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги