Samsung Galaxy A31 тақдим қилинди

Samsung Galaxy A31 тақдим қилинди

Ҳамёнбоп смартфонлар гуруҳига мансуб Samsung Galaxy A31 смартфони тақдим қилинди. Бу ҳақида Samsung'нинг расмий сайтига таяниб, GSMArena хабар бермоқда.6.4 дюймли Super AMOLED дисплейининг форма фактори сабаб Galaxy A31 тоифадоши Galaxy M31'га нисбатан бўйига узунроқ. Бундан ташқари, A вакилининг бармоқ изи сканери орқа панелга эмас, экран остига ўрнатилган.Экран резолюцияси 1080p+ бўлиб, 20 мегапикселлик селфи камера учун «U»симон тирқишга эга. 20:9 форма фактори A31'нинг M31'дан 2 миллиметр ингичкароқ ва бироз енгилроқ бўлишини таъминлаган.Орқа томондаги тўрт линзали камера модули дизайн ва функция борасида M31'дагига ўхшаш. Камералар қаторига 48МП асосий (f/2.0 апертура, 0.8µм пиксел), 8МП ультра-кенг бурчакли (123° кўриш майдони), 5МП макро ва 5МП сатҳ камералари киради.Компания қурилманинг чипи ҳақида унчалик кўп маълумот тақдим қилмаган, аммо бенчмарк синовларидан аён бўлишича, Galaxy A31 MediaTek Helio P65 чипида ишлайди. SoC иккита Cortex-А75 асосий процессор ядросидан иборат бўлиб, бу Galaxy M31'даги Cortex-А73'га нисбатан янги ва кучлироқдир.Хотира сиғими эса стандарт 4/64ГБ ёки 6/128ГБ бўлади, microSD карта уяси орқали эса 512ГБъгача бўлган хотира картаси қўллаб-қувватланади.

USB-C порти орқали 15 ваттда қувватланувчи аккумуляторнинг сиғими эса 5 000 мА/соатга тенг.Смартфон (олд томон ҳошияси ва камера бўртмаси ҳам) Prism Crush Black, Prism Crush Blue, Prism Crush Red ва Prism Crush White рангларида бўлади. Сотувлар қачондан бошланиши ва қурилма нархи яқин орада маълум бўлади.ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A41 тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!