Samsung Galaxy A32 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A32 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung ўзининг энг сўнгги Galaxy A смартфонлари борасида шаксиз мақташга арзирли қадамларни ташлади. Кореялик техногигант ўз саъй-ҳаракатларини расман бестселлер бўлган линейкасига қаратишга қарор қилгани сезилди. «Қойилмақом — ҳамма учун» деб аталган янги шиор смартфонларга айни мос келади. Galaxy A32, Galaxy A52 ва Galaxy A72 сингари қурилмаларни нархига арзийдиган таклиф деб айтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Имкон қадар трендда бўлиш ва мижозларга ёқиш учун Samsung анчайин илдамлаб A52 ва A32 сингари смартфонларнинг 5G версиясини ҳам яратди. 5G'да ишловчи ушбу вариантларни 4G моделлар билан бир хил нарх синфига киритишга ҳаракат қилинган ва, табиийки, нархларнинг кўтарилиб кетишини олдини олиш учун 4G талқинлардаги баъзи жиҳатлар компенсация қилинган. Galaxy A32 5G смартфони ўзининг 4G шеригидан анчайин сезиларли камчиликларга эга.

Samsung Galaxy A32 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Дисплей: 6.50" TFT, 720х1600p резолюция, 20:9 форма фактори, 270ппи зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6853 Dimensity 720 5G (7 nm): саккиз ядроли (2x2.0 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC3.

> Хотира: 4ГБ/64ГБ 4ГБ, 4ГБ/128ГБ, 6ГБ/128ГБ, 8ГБ/128ГБ; microSDXC (СИМ карта билан битта слотдан фойдаланади).

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26 мм, 1/2.0“, 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 123 даража, 1/4.0“, 1.12µм; •Макро: 5 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 13 МП, f/2.2, (кенг).

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30/120 кадр/сек.; •Олд камера: 1080p@30 кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); FM радио; 3.5 мм аудио жек.

> Нархи: 200 дан 280 долларгача.

Айтиш мумкинки, Galaxy A32 5G стандарт A32'дан бутунлай ўзгача маҳсулот. Иккала смартфонларнинг нархи, Samsung хоҳлаганидек, деярли бир хил, бироқ бу амалга ошиши учун A32 5G'га OLED экран ўрнига LCD дисплей қўйилган. Паст HD+ резолюцияли экран 60Ҳз янгиланиш частотасига эга. Иккала смартфон экрани шунчалар фарқлики, A32 32 5G экрани 6.4" эмас, 6.5 дюйм диагоналга эга. Смартфоннинг ҳар бир ўлчами ҳам каттароқ — 164.2 х 76.1 х 9.1 мм, 205 грамм. Қаҳрамонимиз 4G шеригидан 20 грамм оғирроқ бўлишига қарамай, иккаласининг ҳам аккумулятор сиғими 5,000 мАс.

Камера борасида ҳам ўзгартиришлар қилинган: асосий камера сифатида пастроқ 48МП резолюцияли линза қўйилган. Аммо қизиғи шундаки, A32 5G қўшимча 2МП сатҳ камерасига эга. Бундан ташқари, смартфон 4K аниқликда 30 кадр/сек. видеолар ҳам ёзишга қодир. Яна бир қизиқ ўзгаришлардан бири қурилмага MediaTek Helio G80 эмас, балки ундан барча томонлама яхшироқ MediaTek Dimensity 720 5G мобил платформаси ўрнатилганидир.

Қадоқ таркиби
Смартфон қадоғи таркибидан 15 ваттлик қувватлагич ва калтагина USB-A га USB-C кабели ўрин олган. Ҳимоя ғилофи йўқ.

ЎҚИНГ: Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!