Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A32'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

4 каттами ёки 5? Албатта, бу саволга жавоб тайин, бироқ А32 борасида бундай эмас. Samsung Galaxy A32 смартфони 4G ёки 5G алоқасини қўллаб-қувватловчи иккита талқинда намойиш этилган. Қизиқ жиҳати шундаки, қурилманинг биз ҳозир кўриб чиқаётган 4G версияси бир неча жиҳатдан янги авлод алоқасини қўллаб-қувватловчи эгизагидан устунроқ.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A42 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Аввало, икки смартфоннинг дисплейи бутунлай бошқача. Galaxy A32 4G қурилмаси 90Hz 1080p AMOLED панель билан жиҳозланган бўлса, 5G талқини 60Hz 720p LCD экранга эга. LTE моделининг асосий ва селфи камералари резолюцияси ҳам каттароқ.

А32 5G'нинг кўзга кўринган асосий афзаллиги 5G алоқасини қўллаб-қувватловчи, янгироқ ядроларга эга, нисбатан кучлироқ чипсетидир.

Агар сиз ҳақиқий Samsung фанати бўлмасангиз ва бошқа компаниялар смартфонларига ҳам қизиқсангиз, А32 нархига анчайин яхшироқ процессорли бошқа смартфонларни харид қилсангиз бўлади.

Қурилманинг камералари ўта қуйи даражада эмас. 64МП асосий камерага 8МП ультракенг, 20МП селфи камералар ҳамроҳ қилинган.

Samsung Galaxy A32 4G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.9х73.6х8.4 мм, 184 г; олд панель шишадан, орқа панель ва ром пластикдан ишланган.

> Дисплей: 6.40" Super AMOLED, 90Hz, 1080х2400p резолюция, 20:9 томонлар нисбати, 411ppi зичлик.

> Чипсет: Mediatek Helio G80 (12 nm): саккиз ядроли (2x2.0 GHz Cortex-A75 & 6x1.8 GHz Cortex-A55); Mali-G52 MC2.

> Хотира: 64GБ 4GБ RAM, 128ГБ 4GБ RAM, 128ГБ 6ГБ RAM, 128ГБ 8ГБ RAM; microSDXC (махсус слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 123˚, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 5 МП, f/2.4; •Сатҳ: 5 МП, f/2.4.

> Олд камера: 20 МП, f/2.2 (кенг).

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30/120 кадр/сек.; •Олд камера: 1080p@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 15 Вт да тезкор қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); 3.5 мм аудио жек.

Қадоқ таркиби
А32 4G оддий картон қутида сотилади, устига эса смартфон тасвири туширилган. Қадоқ ичидаги адаптер эскича (2014 йилги) Adaptive Fast Charging тоифасида бўлиб, девайсга 15 Вт да қувват беради. Булардан ташқари, USB-C кабели ҳам қадоқ таркибидан жой эгаллаган. Қулоқчинларни қидириб эса овора бўлманг.

ЎҚИНГ: Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!