Samsung Galaxy A33 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A33 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу йилги барча A сериядаги смартфонлар янгиланди. Айрим смартфонларда катта ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, бу борада Galaxy A33 5G модели ажралиб туради. Чунки смартфон ҳақиқатдан ҳам катта ўсишга эриша олган. 

Смартфон IP67 стандартига эга бўлди. Энди у тўлиқ сувдан ҳимояланган. Одатда IP стандарти флагман смартфонларда бўлар эди. Бироқ ўтган йилдан Samsung ўзининг Galaxy A72 ва A52 моделларини ушбу стандарт билан жиҳозлаган эди. Энди А73, А53 билан бир қаторда А33 ҳам ушбу рўйхатга киришга муваффақ бўлди. 

Galaxy A33 5G худди ўтган йилги A32 модель каби 90 гертсда ишловчи AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Бироқ A32'дан фарқли ўлароқ унга анча кучлироқ Exynos 1280 чипи ўрнатилган. Ушбу чип 5G модем ва ўйин ўйнашга яхши мослашган график процессорга эга. 

Камералар ҳам такомиллашди. 48МП асосий камера оптик стабилизацияга эга бўлди ҳамда у 4K форматни қўллаб-қувватлайди. 13МП селфи камера билан ҳам 4K форматда видеога олиш мумкин. 

Шунингдек, смартфонга стерео динамиклар ҳам ўрнатилди. Ушбу имконият ҳам асосан флагман ёки юқори даражадаги ўрта тоифа смартфонларда бўлар эди. Қурилманинг қувватланиш тезлиги 25 ваттга ошди. Бу ҳам яхши янгилик. 

Samsung Galaxy A33 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.7х74.0х8.1мм, 186г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель пластик, пластик ром; IP67 стандарти. 

> Дисплей: 6.40 дюймли Super AMOLED, 90 гертс, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 411ppi зичлик. 

> Чипсет: Exynos 1280 (5 нм): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68. 

> Хотира: 4/128ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; microSDXC. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1. 

> Камера: Асосий камера: 48МП, f/1.8, 26мм, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 123˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 5 МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 13МП, f/2.2, (кенг), 1/3.1“, 1.12µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек, [email protected]/120 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000мАс; 25 ватт тезкор қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); стерео динамик. 

Катта ўзгаришлар, аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, қурилмадан 3.5 мм аудио жек олиб ташланган. Шунингдек, энди смартфонга фақат битта SIM-карта ва microSD картаси қўйиш мумкин. Аввалги А32 моделида эса иккита SIM-карта билан қўшимча миcроСД қўйишнинг имкони бор эди. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон кичик ва ингичка қутида келади. Унинг ичида смартфон билан фақат USB-C кабели бўлади холос. Ҳеч қандай қуввлаш адаптери ва қулоқчинлар йўқ. 

Фото: GSMArena 

Қутидаги USB-C кабели 25 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

ЎҚИНГ: Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.