Samsung Galaxy А33 расман тақдим қилинди

Samsung Galaxy А33 расман тақдим қилинди

Кеча, Samsung ўзининг янги авлод Galaxy А сериясидаги смартфонларини "Awesome Galaxy A" тадбирида тақдим қилди. Ваниҳоят бир неча ойлик миш-мишлар ва маълумотлар тарқатилишадан сўнг, Samsung Galaxy А33 ўрта бюдежтли смартфони тақдим қилинди.

Шундай қилиб, Galaxy А33 ажойиб смартфони 6.4 дюймли, 90Ҳз янгиланиш тезлигидаги Full HD+ Super AMOLED экранга эга ва у Corning® Gorilla® Glass 5 билан ҳимояланган. Infinity-U рамка дизайни билан, дисплейнинг юқори марказида томчи шаклидаги, икки карра кўпроқ фокус узунлигига эга 13 MP олд камераси мавжуд. Оғирлиги 186 граммли смартфон узунлиги 159.7, кенглиги 74.0, қалинлиги эса 8.1 миллиметерни ташкил қилади.

Ўтган йилги Galaxy А сериясидаги смартфонларидаги орқа камера жойлашуви, бу йилги янги авлод Galaxy А моделларида ҳам сақлаб қолинган. Юқори сифатли видео ва суратлар учун А33 орқа томондан 48 мегапикселли сенсор билан таъминланган. Шунингдек, асосий камера сенсори видео ва сурат барқарорлигини ушлаб турувчи ривожланган OIS ва VDIS технологияси билан таъминланган ва бу гарчи қўлингиз қимирлаб турган бўлса ҳам сурат ёки видеоларингиз янада равон олиш имконини беради. Шунингдек, смартфон 8 MP ултра-кенг, 2 MP чуқурлик линзаси ва 5 MP макро камералари билан келади.

Мутлақо янги 5 нанометерли Octa-Core процессор сунъий интеллект ёрдамида паст ёруғликда ҳам кам шовқинли, ёруқ суратлар олиш имкониятини яратади. Оператив хотираси 6 ёки 8 GB, доимий хотираси эса 128/256 GB бўлади ва яна 1 терабайтгача microSD карта қўшиш мумкин. Galaxy А33 5G тармоғида ва Android 12 операцион тизимига асосланган сўнгги версиядаги OneUI 4.1 да ишлайди.

Биргина тўлиқ қувватлаш билан икки кунга етиши айтилаётган 5,000 mAh батарея 25W супер тезликда қувватлана олади. IP67 сертификати билан смартфон сув ва чидамли деб топилган. Galaxy А33 наушник учун уяга эга эмас ва смартфон қутисида қувватловчи адаптер ҳам бўлмайди.

Samsung Galaxy А33 оқ, қора, ҳаворанг ва шафтоли рангларда 22 апрелдан дўкон расталарига 369 евро нархда чиқарилиши айтилди.

ЎҚИНГ: Android 13 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!