Samsung Galaxy A41 тақдим қилинди

Samsung Galaxy A41 тақдим қилинди

Ҳозирга қадар Samsung'нинг ўрта тоифа A41 смартфони ҳақида бир неча миш-мишлар тарқалган эди. Мана, ва ниҳоят компания кутилган қурилмасини тақдим қилди.

Японияда намойиш қилинган девайс дўкон расталарига жорий йилнинг июнь ойидан чиқарила бошлайди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йилги A40'нинг давомчиси бўлган Galaxy A41'нинг техник жиҳатлари анчайин кучайтирилган. Дисплей диагонали 6.1 дюйм бўлиб, FHD+ Super AMOLED тоифага мансуб. Олд панелда томчи камера сақлаб қолинган ва селфилар учун 25 мегапикселлик линза қўйилган. Бармоқ изи сканери орқа корпусга эмас, экран остига кўчирилган.Аксарият A серия смартфонлардан фарқли, A41'да орқа камера модули вертикалига жойлашган. Камералар резолюцияси ҳам оширилган бўлиб, асосий линза 48МП, ультра-кенг бурчакли камера 8МП ва сатҳ камераси 5МПдир.

Helio P65 процессорига шерик қилиб, 4ГБ тезкор ва 64ГБ доимий хотира сиғими ўрнатилган. 3 500 мА/соат сиғимли аккумуляторни эса 15 ваттда қувватлаш мумкин. Шунингдек, А41 сув ва чангга чидамлиликнинг IP68 номиналига эга.

Ранглар борасида эса Samsung A41'ни кўк, қора ва оқ рангларда ишлаб чиқариши мумкин. Ҳозирча смартфон нархи ва жаҳон бозоридаги сотуви борасида ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас, бироқ бу жиҳатлар ҳам тез кунларда маълум қилиниши керак.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung кутилганидан ҳам арзон «Ваттомонстр»ини тақдим этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!