Samsung Galaxy A5 (2017) моделининг суратлари эълон қилинди

Samsung Galaxy A5 (2017) моделининг суратлари эълон қилинди

Куни кеча Android Authority нашрида Samsung компаниясининг Galaxy A5 (2017) моделининг суратлари пайдо бўлди. Ушбу моделнинг 2015 (SM-A500) ва 2016 (SM-A510) йилдаги версиялари юртимизда ҳам яхши оммалашган. Жанубий Кореялик гигантнинг А сериясидаги смартфонлари гарчи ўрта нарх сегментига мўлжалланган бўлса-да, улар нисбатан кучли техник параметрлар билан таъминланган.

samsung_galaxy_a5_2017_onleaks_11

Samsung Galaxy A5 (2017) 5,2 дюймли экран билан жиҳозланади. Смартфоннинг анонси шу йилнинг сўнгида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Янги модель Samsung Galaxy A5 (2016) версиясига қараганда бир мунча қалинроқ, бу эса унга янада кучли батарея ўрнатилишини исботлайди.

samsung_galaxy_a5_2017_onleaks_5

Энг қизиғи, қурилманинг остки қисмида USB Type-C ва 3,5 миллиметрли слот жойлашади. Гаджетга Mali-T860MP4 график адаптерига эга саккиз ядроли Exynos 7880 процеесори ўрнатилади. Оператив хотиранинг сиғими – 3 ГБ. Батареянинг қуввати 3000 мА/соат бўлиши кутилмоқда.

samsung_galaxy_a5_2017_onleaks_12

Модель ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.