Samsung Galaxy A50 тизим янгиланишидан сўнг яхшироқ қувватланади

Samsung Galaxy A50 тизим янгиланишидан сўнг яхшироқ қувватланади

Samsung ўзининг ўрта тоифа Galaxy A50 смартфонига тизим янгиланиши тақдим этди. Янгиланишдан сўнг смартфон такомиллаштирилган қувват олиш алгоритмига эга бўлади, бармоқ изи сканерининг ишлаши яхшиланади. 

Янгиланиш хабарида, шунингдек, тизимнинг барқарорлик борасидаги қатор камчиликлари ҳам созланиши айтилмоқда.

A505FDDU2ASH3 номли ушбу янгиланиш 320 мегабайт ҳажмга эга бўлиб, гаджетни август ойи хавфсзилик патчи билан ҳам таъминлайди.

Қизиғи, жорий янгиланиш элементи сифатида Snapchat иловаси ҳам смартфонга автоматик равишда ўрнатилиб қолади. Илгарироқ, фойдаланувчиларни ҳайрон қолдиргани ҳолда, Galaxy A70'да ҳам тизим янгиланишидан сўнг баъзи учинчи томон иловалари пайдо бўлган эди, бироқ бу иловаларни ўчириб юбориш мумкин бўлган. Бунинг Galaxy A50'да ҳам иложи бор-йўқлигини тез фурсатларда билиб оламиз. 

Янгиланиш ҳозирда Ҳиндистонга тақдим қилинди. Кейинги бир неча ҳафта ичида бошқа ҳудудлардаги мижозларга ҳам жўнатилиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Яна учта Samsung смартфони хусусиятлари ҳақида хабар тарқалди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!