Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз

Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз

Бўлимлар:
1. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Кириш

2. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

3. Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

4. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

5. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Samsung'нинг 2019 йилги A-серияси флагманлар нархида бўлмаган, бироқ ўзининг функционаллиги билан мақтана олган гаджетлардан иборат бўлди ва 2020 йилда ҳам Samsung бу смартфонлар номига 1 сонини қўшиб чиқара бошлади. Шундай қилиб, ўрта тоифа Galaxy A51 дунёга келди.

Galaxy A50 ва A51'ни ёнма-ён қўйсангиз, девайс номидаги 1 анчагина фарқни кўрсатишини кўриш мумкин. Масалан, A51'да 5 мегапикселли яна битта камера мавжуд, ўрнатилган чип ҳам 1 та кучлироқ — A51 Exynos 9611 чипида ишласа, ўтган йилги бестселлерга 9610 қўйилганди. Экран ҳажми ҳам 0.1 дюймга оширилган ва ҳоказо.Келинг, энди рақамларга эмас, балки актуал ўзгаришларга эътибор қаратайлик. Янги моделда А50'нинг 25 мегапикселли одатий модулидан фарқли 48МП Quad Bayer линзаси асосий камера қилиб қўйилган. 123 даража кўриш бурчагига эга ультракенг бурчакли линза ҳам мегапикселлар борасида такомиллашган: 12МП; А50'да эса 8 мегапикселли модул ишлатилганди.

Олд камера борасидаги бу ўзгаришни яхшиланиш деб биласизми йўқми, буни баҳолашни ўзингизга қолдирамиз — А51'нинг юқори томон ўрта қисмида айлана тирқиш жойланган; А50'да эса томчисимон камера қўйилган. Infinity-U ўрнига Infinity-O ечимидан фойдаланилган. Камеранинг ўзи эса, албатта, такомиллаштирилган: 25 мегапикселли камера 32МП Quad Bayer билан алмаштирилган.

Samsung Galaxy A51'нинг техник жиҳатлари

•Корпус: Олд панель шишадан (Gorilla Glass 3), ром ва орқа панель поликарбонатдан ишланган;

•Дисплей: 6.5 дюймли Super AMOLED, 20:9, FHD+ (1080х2400px), 405 пиксел/дюйм;

•Орқа камера: Асосий: 48МП, 1/2“ сенсор ўлчами, 0.8µм пиксел ҳажми, 26 мм га тенг фокус узунлиги, f/2.0 диафрагма. Ультракенг бурчакли: 12МП, 1.12µм, 13 мм, f/2.2. Макро: 5МП, 25 мм, f/2.4. Сатҳ камераси: 5МП, 1/5“, 1.12µм, ф/2.2. LED чироқ; [email protected] кадр/сония видео ёзув;

•Олд камера: 32МП, 1/2.8“, 0.8µм, 26 мм, f/2.2. [email protected] кадр/сония видео ёзув;

•Чип: Exynos 9611: саккиз ядроли асосий процессор (4 та 2.3 GHz Cortex-A73 & 4 та 1.7 GHz Cortex-А53), Mali-G72 MP3 график процессори;

•Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ ёки 6/128ГБ версия, UFS 2.0; 1ТБгача microSD карта учун уя;

•ОТ: Android 10; Samsung One UI 2.0;

•Аккумулятор: 4,000 мА/соат, 15 ватт қувватлаш;

•Алоқа: Қўш-SIM карта (4G), Bluetooth 5.0, Wi-Fi a/b/g/n/ac, USB-C; 3.5 мм аудио жек;

•Бошқа: экраности бармоқ изи сканери.

Samsung Galaxy A51 қадоғи

Янги A-серияларнинг мижозга тақдим қилиниши борасида ўзгариш қилинмаган. Galaxy A51 олд қадоқа сотилади. Қадоқ устига смартфон расми силлиқ текстурада чиқарилган ва модель рақами ёзиб қўйилган.

Қадоқ ичида, албатта, қаҳрамонимиз Galaxy A51 бўлади. Синалган QC2.0'га асосланган Samsung Adaptive Fast Charging 15 ваттли қувватлагич ва USB A-to-C кабели ҳам мавжуд. Samsung оддий қулоқчинларни ҳам қадоқ таркибига солиб қўйган, бироқ ҳимоя ғилофи мавжуд эмас.

Кейинги саҳифа: Дизайни

Хулоса

8балл

Умумий баҳо

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Olcha.uz 2 722 000 сўм Сотиб олиш
Radius Mobile 2 928 000 сўм Сотиб олиш
Mediapark 3 081 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!