Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

Бўлимлар:
1. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Кириш

2. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

3. Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

4. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

5. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

2019 йил охирида тақдим қилинган Galaxy A51 ва A71'лар Samsung'нинг камера борасидаги янгича ечими қандай бўлишини кўрсатиб берди. Сизга ёқадими йўқми, ҳаддан ташқари катта тўртбурчак шаклдаги камера модули барча линзаларни ўз ичига олган. A51'да жами тўртта камера лизнаси қўйилган.Камера корпусдан тахминан бир миллиметр бўртиб туради ва қурилманинг умумий дизайнига унчалик ҳам акс таъсир қилмайди. Камера чироғи ҳам тўртбурчак ичида жойлашган. Бармоқ изи сканери экран остида жойлашгани учун орқа панелда бошқа ҳеч нарса йўқ.Samsung дизайнерлари орқа панелни ўзига хос кўринишга эга қилишга ҳаракат қилишган. Кўринишидан тасодифий бўлган диагональ чизиқ полосаланган қуйи қисмни юқори қисмдан ажратиб турган бўлса, бошқа бир диагональ чизиқ эса панелнинг ёрқин қисмини тўқ қисмдан аҳратиб туради. Иккита диагональ чизиқ кесишиб, панелда «X» га ўхшаш шаклдаги тўртта турлича квадрант ҳосил қилади.Буларнинг ҳаммаси смартфон нурга тутилмагандаги ҳолатдир. Prism Crash Black каби рангдаги смартфонга нур тушганда тўғри бурчакдан қарасангиз, орқа панелда камалакдаги барча ранглар ҳосил бўлганини кўришингиз мумкин.Чиройли рангларда товланувчи Galaxy A51'нинг орқа томон панели пластикдан қилинган, яъни юқори даражада чидамки эмас, компания бунинг ўрнига Gorilla Glass шишасини қўйганида яхшироқ бўларди, бизнингча. Олд панель эса Corning'нинг учинчи авлод шишаси билан қоплангани учун дисплей нисбатан хавфсиз.

Дисплей ечими сифатида Infinity-O танланган, яъни олд панель деярли ҳошиясиз ва датчик тирқишларисиз. Юқорида эса худди Note10'лардаги каби селфи камера учун айланасимон кичик ҳалқа кесилган. Ушбу кичик кесик ҳозирда Samsung'нинг барча смартфонларига татбиқ қилинмоқда.Ҳошияларга келсак, бу борада A51 билан A50 ўртасида анчайин фарқ бор. Янги қурилмада четки томондаги экран бўлмаган майдонлар анчайин қисқартирилган. Олд панелнинг нафақат ён, балки тепа ва паст томонларидаги ҳошиялар ҳам жуда ингичка. Бундан ташқари, юқориги ва қуйи ҳошиялар бир хил қалинликда (бу ҳам баъзи фойдаланувчилар учун муҳим). A50'да бўлгани каби A51'да ҳам иккиламчи карнай учун тепада жой ажратилган.Девайснинг ромлари ўтган йилги каби пластикдан ишланган, тугмачаларнинг ҳаммаси ўнг томонда қолдирилган.Чап томон юқори қисмида эса SIM ва microSD карта уяси жойлашган.Энди пастга тушамиз. Қурилманинг қуйи қисми марказида USB-C порти, бир томонда аудио жек жойлашган, бошқа томондан эса асосий динамик ва микрофон ўрин олган. Юқори томонда ҳам яна битта микрофон бор.

A51'нинг оғирлиги 172 грамм бўлиб, ўлчамлари 158.5х73.6х7.9 миллиметрга тенг — қурилма ҳақиқатан чўнаткбоп. Samsung'нинг ушбу маҳсулоти Realme X2, Xiaomi Mi 9T ва Redmi Note 8 Pro'дан ингичкароқ ва бу қурилмачалик энли эмас. Бундан ташқари, 4 000 мА/соат сиғимга эга аккумулятори бўлишига қарамай енгилроқ ҳамдир. Бир сўз билан айтганда, Samsung Galaxy A51 — дизайн жиҳатидан маҳорат билан ишланган ингичка ва енгил мобил қурилма.

Кейинги саҳифа: Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

Хулоса

8балл

Умумий баҳо

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.