Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

Бўлимлар:
1. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Кириш

2. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Дизайн

3. Лаборатория синовлари — дисплей, аккумулятор автономлиги, аудио сифати

4. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Қадоқдан Android 10 ва One UI 2

5. Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Galaxy A51 қадоқданоқ Android 10 асосидаги One UI 2.0 қобиғида ишловчи илк смартфонлардандир.Қизиғи, қайрилма экранга эга бўлмаган A51'да Edge экран функцияси бор. Авваллари фақат флагманларда мавжуд бўлган ушбу функция энди қайрилмаган экранли ўрта тоифа моделларга ҳам жорий қилинмоқда. Бир неча йил олдин тақдим қилинган ва анчайин оммалшган Edge панели бир свайп билан танланган иловалар ва бошқа функцияларга тезкор кириш имконини беради. Ойна экраннинг қайси қисмига жойлашишини танлашингиз ва позициясини ҳам белгилашингиз мумкин. Edge экрани суб-менюсида Edge ёритилиши функцияси ҳам мавжуд бўлиб, бу билан билдиришномалар келганда экраннинг ён томони ёнишини белгилаб қўйишингиз мумкин.Galaxy A51'га жорий қилинган бошқа жиҳатлардан яна бири Қора фон режимидир. Ишга туширилганда ушбу режим интерфейс элементларини қора ва тўқ кулранг рангга ўтказади, қўллаб-қувватланувчи (тизим ва Google) иловаларда фонни тўқ рангга ўзгартиради.

Қаҳрамонимиз биометрик маълумотлардан бармоқ изи ва юзни таниш хусусиятига эга. Экран остига жойланган бармоқ изи сканеридан фойдалнишда ҳеч қандай муаммо кузатилмайди.Samsung'нинг флагманларга ўрнатилувчи ультратовушли бармоқ изи сканериларига ўхшовчи ушбу датчик ҳозирда мавжуд энг тезкори эмаслигини тан олиш керак; сканер оптик сенсорлар каби бармоғингизни қўйишингиз биланоқ қулф экранини очмаслиги мумкин, лекин нолишга ҳам унчалик ҳожат йўқ.

Бундан бошқа жиҳатлари борасида Galaxy A51'нинг One UI'ини мақташдан бошқа илож йўқ. Интерфейс элементларининг пастга кўчирилгани ҳам фойдаланувчига қулайлик яратади.

Galaxy A51 Exynos 9611 чипида ишлайди. Қиёс учун, A50'га 9610 ўрнатилганди. Ушбу Exynos 10 нанометрли процесс асосига қурилган бўлиб, саккизта ядроли CPU'дан иборат. CPU одатий 2х4 конфигуратиясидан таркиб топган бўлиб, 4 та 2.3GHz'лик Cortex A73 ядроси ва яна 4 та 1.7GHz частотали Cortex-A53 ядроларидан тузилган. График процессори эса G72 MP3. Оператив ва доимий хотира вариантлари ҳам бор — 4/64ГБ, 4/128ГБ ва 6/128ГБ; ушбу тавсифимиздаги синовларда 4/128ГБ хотира сиғимли моделдан фойдаланилган.

Бенчмарк синовларидан Galaxy A51 ўз нарх тоифасидаги бошқа қурилмалар даражасида эмаслиги аён бўлди. CPU ёки GPU борасида бўладими, Realme X2 ва Xiaomi Mi 9T'ларнинг Snapdragon 730 SoC'и Exynos'дан анчайин кучли бўлиб чиқди. Асосий процессорининг ишлаши борасида Galaxy A51 Nokia 7.2 билан бир хил поғонада, лекин графика борасида Nokia'нинг анчайин эски Snapdragon 660 чипи Galaxy'ни ортда қолдирмоқда.Кейинги саҳифа: Камера борасидаги сезиларли ўзгаришлар

Хулоса

8балл

Умумий баҳо

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.