Samsung Galaxy A6+ смартфони: батафсил шарҳ, устунлиги ва камчиликлари

Samsung Galaxy A6+ смартфони: батафсил шарҳ, устунлиги ва камчиликлари

Ушбу смартфон ўзининг содда дизайнли метал корпуси, "чегарасиз" Super AMOLED фирма экрани, чақноқ ва «селфи-фокус» функциясига эга 24 мегапикселли олд камераси билан ажралиб туради. Тунда кўпроқ ёруғлик тўпловчи қўш орқа камераси, сифатли товуши, NFC интерфейси ва 5-ГГц диапазонли Wi-Fi тўлқинларини қўллаб-қувватлаши билан ҳам диққатга сазовор. Мазкур шарҳда Samsung Galaxy A6+ смартфонининг барча устунликлари ва камчиликларига тўхталиб ўтамиз.

Техник жиҳатлари

  • Модель: SM-A605FN
  • Платформа: Android 8.0.0 (Oreo) + Samsung Experience 9.0 прошивкаси
  • Процессор: 8-ядроли, 64-разрядли Qualcomm Snapdragon 450 (ARM Cortex-A53, до 1,8 ГГц)
  • График чип: Adreno 506
  • Тезкор хотира: 3 ГБ
  • Доимий ички хотира: 32 ГБ (24,2 ГБ бўш жой)
  • Хотирани кенгайтириш бўлмачаси: microSD/HC/XC (256 ГБгача)
  • Дисплей: Super AMOLED, диагонали 6 дюйм, аниқлиги Full HD+ (2220х1080 пикселли, 18.5:9), бир дюймда пикселлар зичлиги 411 ppi, Always On Display, 2.5D эффектли ҳимоя шишаси
  • Интерфейслар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n (2,4 ГГц + 5 ГГц), Wi-Fi Direct, Bluetooth 4.2 (aptX, LDAC), USB 2.0 (USB OTG, қувват/синхронизация), қулоқчинлар учун 3,5-мм ҳажмли аудио туйнук, NFC, ANT+
  • Орқа фото-модуль: асосий камера — 16 МП, f/1.7 апертура; ёрдамчи камера — 5 МП, f/1.9 апертура; фазали автофокус, ёруғлик диодли чақноқ, [email protected] fps видео
  • Олд камера — 24 МП, f/1.9 апертура, кенг бурчакли объектив, «жонли» фокус, ёруғлик диодли чақноқ
  • Радио: FM-тюнер
  • Товуш: Dolby Atmos (қулоқчинларда)
  • Тармоқ: 2G, 3G (HSPA+, 42 Мбит/с гача), 4G (LTE Сat 6, DL 300 Мбит/с гача), LTE-FDD: 1, 3, 5, 7, 8, 20; TD-LTE: 38, 40
  • SIM-карта учун бўлмача: nanoSIM (4FF формат) + nanoSIM (4FF формат)
  • SIM-карталар ишлаш режими: Dual SIM Dual Standby (DSDS)
  • Навигация: GPS/ГЛОНАСС/BDS, A-GPS
  • Сенсорлар: акселерометр, гироскоп, RGB ёритиш датчиги, оралиқ-масофа датчиги, геомагнит датчик, Холл датчиги, бармоқ изи сканери
  • Аккумулятор: олинмайдиган, 3 500 мА*ч
  • Ранг: жилосиз қора, жилосиз олтин, жилосиз кўк
  • Ўлчамлари: 160,2х75,7х7,9 мм
  • Вазни: 191 г

Дизайн, эргономика

Galaxy A6+ дизайни, айниқса орқа томони Galaxy J моделлар сафига (жумладан J5 ва J7) мансуб ускуналарни эслатади. Орқа панели шишали бўлган A серияли маҳсулотлардан фарқли равишда, Galaxy A6+ орқа тарафи жилосиз сиртли металл билан қопланган. Тепа ва остки қисмларига эса антенналар учун шаффоф чизиқлар ўрнатилган.

Galaxy A6+ учун уч хил ранг диапазони танланган – қора, кўк ва тилларанг. Орқа қоплама жилосиз бўлгани сабабли бармоқ изи сканери деярли кўринмайди. Бироқ алюминли корпус сув ва чангдан ҳимоя сертификатига (IPxx) эга эмас. Galaxy A6+ ўлчамлари 160,2х75,7х7,9 мм, вазни эса 191 грамни ташкил этади.

Galaxy A6+ олд панели 2.5D шиша билан ҳимояланган. Экран юқорисидаги майдончага, «суҳбат» карнайчасининг икки ёнига олд камера, чақноқ, ёритиш ва оралиқ-масофа датчиклари ўрнатилган.

Дисплейнинг остки қисми эса бўш. Бу моделда «Охиргилар», «Боши» ва «Орқага» виртуал тугмачалар бошқарув панели экран ичига – қуйи қисмига жойлаштирилган. Дарвоқе, «Асосий» пиктограммаси Always On Display («доимо ёқилган экран») технологияси шарофати билан ҳатто қулфланган дисплейда ҳам кўриниб туради ва ундан смартфонни ёқишда фойдаланиш мумкин (икки марта уриб қўйиш орқали).

Товуш баландлиги чап ёнга жойлаштирилган алоҳида тугмачалар билан бошқарилади. Улар билан бир қаторда иккита ёпиқ слот мавжуд бўлиб, уларнинг бирига фақатгина биринчи nanoSIM жойлаштириш мумкин бўлса, иккинчиси – иккинчи nanoSIM ва microSD хотира картаси учун.

Ёқиш/блоклаш тугмачаси ўнг ёнда «мультимедия» карнайи билан бир сафга жойлаштирилган. Карнай панжарасини эндиликда смартфонни альбом ёки портрет ҳолида тутганда ҳам қўллар билан бекитиш қийин.

Смартфон қуйисида microUSB туйнуги ҳамда аудио гарнитуралар 3.5 мм ҳажмли аудиотирқиш мавжуд.

Юқори қисми эса бўш.

Металл орқа панел рельефли Samsung логотипи билан безатилган. Асосий ва ёрдамчи камералар ҳамда бармоқ изи сканери ягона блокда вертикал ҳолатда жойлаштирилган. Бармоқ бир оз кичик кўринган дактилоскопик сканернинг овалсимон майдончасини тезда топиб олади. Фото-модулдан ўнгроққа эса ёруғлик диодли чақноқ ўрнатилган.

Galaxy A6+ смартфонини бир қўлда бошқариш учун созламаларда махсус буйруқларни бажариш кўзда тутилган.

Экран

Galaxy A6+ «ақлли» телефонининг асосий ўзига хосликларидан бири - унинг 6 дюймли Super AMOLED-матрицаси асосида тайёрланган томонлар пропорцияси 18.5:9 бўлган «чегарасиз» экранидир. Аниқлиги Full HD+ (2220х1080 пиксел) бўлган ҳолатда бир дюймда пикселлар зичлиги 411 ppi`га етади.

Экран созламалари ёруғликни автомат бошқариш, экран ва ёзув катталигини ва услубини ўзгартириш кабиларни ўз ичига олади. Дисплейи мультитачни қўллаб-қувватлайди ва бир вақтнинг ўзида ўнтагача бармоқ тегинишини сезишини AntTuTu Tester тест натижалари ҳам тасдиқлади.

Кўз чарчашига барҳам берувчи мовий ёруғлик фильтрини кечки вақтларда жадвал бўйича ёқиш таклиф этилади. Экран «Асосий», «Фото AMOLED», «Фильм AMOLED» ва «Содда дисплей» режимларига созланади. Бунда «Содда дисплей» режимида учта асосий ранг мувозанатини созлаш кўзда тутилган.

Юқоридаги технологиялар шарофати билан смарфтонни ёқмаган ҳолда сана, вақт, қувват миқдори, хабарномалар мавжудлиги ва бошқаларни билиш мумкин. Always On Display фаоллаштирилганда экранга чиқариладиган маълумотлар турини ва ҳаттоки соатлар кўринишини танлаш тавсия этилади. 2.5D эффектли ҳимоя шишаси сифатли олефоб қопламага эга бўлиб, ёғ, қўл излари осон кетади.

Камералар

Қайд этиш жоизки, Galaxy A6+ смартфонининг энг асосида устунликларидан бири, бу – 24 мегапикселли олд камерасидир. Ушбу фото модул 5664х4248 пикселли (24 МП, 4:3) юқори сифатли автопортретлар олишга имкон беради. Бунда f/1.9 апертура, кенг бурчакли объектив «жонли фокус» (орқа фонни хиралаштириш) хусусиятига эга. Етарлича ёритилмаган шароитда ёруғлик даражасини бошқариш мумкин бўлган (ёруғликнинг уч даражаси мавжуд) чақноқдан фойдаланиш тавсия этилади. HDR режими учун дарҳол «Авто» опциясини ёққан маъқул.

Орқа фото модуль оддий ёруғлик диодли чақноқдан ташқари 16 мегапикселли (f/1.7 апертурали) асосий ва 5 мегапикселли (f/1.9 апертурали) ёрдамчи камерани ўз ичига олади. Ёрдамчи камера, масалан, «жонли фокус» режимида орқа фони эффектли тасвирларни олиш, фоннинг хиралик даражасини ўзгартиришга имкон беради. Фокуслашни тезкор фазавий йўл билан амалга ошириш мумкин. HDR режими эса умумий созламаларга киритилган. Энг юқори сифатли сурат томонлар мутаносиблиги 4:3 шароитида 4608х3456 пикселни (16 МП, 4:3) ташкил этади.

Ҳар икки камера учун энг яхши сифатдаги видео — Full HD (1920х1080 пиксел, 16:9) бўлиб, ҳар сонияда кадрлар сони 30 тани ташкил этади (30 fps). Барча тасвирлар MP4 (AVC — видео, AAC – товуш) файл-контейнерларига йиғилади.

«Камера» иловаси интерфейси Galaxy смартфонлари учун хос шаклда ишлаб чиқилган. Асосий бошқарув тушмачалари асосий экраннинг пастки қисмига жойлаштирилган бўлиб, жумладан чақноқ созламалари, «Bixby камера», «Жонли фокус» режимлари ва стикерлар панели кабиларни ўз ичига олади. Экранни чапга суриш билан фильтрлар панелини, ўнгга суриш орқали эса тасвир режимлари менюсини очиш мумкин. Экранга уриб қўйилса, фото ёки видео ёруғлик даражасини созлаш панели пайдо бўлади. Экранга тегиниб, ушлаб туриш орқали урилган нуқтада фокус ва экспозицияни қайд этиш мумкин. Ёнг томондаги механик ёқиб/ўчириш тугмачаси икки марта босилса, «Камера» иловаси ишга туширилади.

Олд камера нафақат оддий, балки кенг форматли автопортретларни тасвирга олишни «ўрганди». «Сельфи-фокус» режими тасвирнинг орқа фонини хиралаштириша ёрдам беради. Олд камерада тасвирга олишда тери рангини ўзгартириш, юзни ингичкалаштириш, кўзларни катталаштириш каби «косметика» воситаларидан ташқари, «ранг» ва «силлиқлаш» каби «гўзаллаштириш» жараёнларини созлаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Bixby камералар» ёрдамида, масалан, бирор буюмни тасвирга олиб, интернетдаги ўхшаш маҳсулотларни излаш мумкин.

Самарадорлиги

Galaxy A6+ смартфони 64 разрядли Qualcomm Snapdragon 450 (SDM450) билан таъминланган. У 1,8 ГГц гача частотада ишловчи 8 ядроли ARM Cortex-A53 ҳамда Adreno 506 (API Vulkan ва DirectX 12) тасвир тезлаткичи билан биргаликда ишлайди. Ичига ўрнатилган Х9 LTE-модеми маълумотларнинг 300/150 Мбит/с гача (Cat. 7/Cat. 13) тезликда узатилишини таъминлайди. Тезкор хотира ҳажми 3 ГБни ташкил этади.

AnTuTu бенчмаркида Samsung Galaxy A6+ синови натижалари

GeekBench бенчмаркида Samsung Galaxy A6+ синови натижалари

3DMark бенчмаркида Samsung Galaxy A6+ синови натижалари

Юқорида асосий синовлар натижалари келтириб ўтилган. Кўриниб турибдики, Galaxy A6+ смартфонида «оғир» ўйинларнинг юкланишини кутишга ҳожат қолмайди. Дарвоқе, ўйин жараёни қулай бўлиши учун дастурчилар смартфонга аввал қимматбаҳо ускуналарда қўлланилган Game Launcher иловасини киритишган.

Доимий ички хотира 32 ГБ бўлиб (унинг 24,2 ГБга яқинидан фойдаланиш мумкин), 256 ГБгача ҳажмли microSD/HC/XC хотира картаси билан кенгайтириш мумкин. Қайд этилганидек, уни жойлаштириш учун алоҳида бўлма мавжуд ва бир вақтнинг ўзида иккита nanoSIM-карта ҳам жойлашади. Бундан ташқари, USB-OTG технологияси ёрдамида Galaxy A6+ смартфонига оддий флешкаларни улаш мумкин.

NFC интерфейсидан алоқасиз тўловлар (Samsung Pay, Google Pay) амалга оширилади. Жойлашув ўрнини аниқлаш ва навигация учун GPS, BDS ва ГЛОНАСС сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланиш мумкин.

 Автономлик (қувват)

Galaxy А6+ аккумулятори аввалги А синфига мансуб Galaxy А8+ моделидаги каби ўзгаришсиз қолди — 3 500 мА*ч. Штат қувватлаш ускунаси (5 В/1,55 А) ёрдамида батареяни тўлиқ қувватлашга икки соатдан зиёдроқ вақт кетади. Тезкор қувватлаш технологияси қўлланилмаган.

Galaxy А6+ смартфони AnTuTu Tester синов дастурининг энергосамарадорлик тестида 10 768 балл тўплади. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, бир марта қувватлаш билан 3G тармоғида 21 соат суҳбатлашса бўлади. Шунингдек, интернетда (3G/LTE/Wi-Fi тармоқларида) мос равишда 13/14/15 соат ишлаш, 60 соатгача мусиқа тинглаш ҳамда 18 соатгача видео томоша қилиш мумкин. Бунда MP4 форматдаги Full HD сифатли видеороликларни томоша қилишда тўлиқ қувватланган аккумулятор кучи ҳар соатда тахминан 8 фоизга камайган (синов 7 соат давом этди). Бундай автономлик асосида, шубҳасиз, Super AMOLED-экран ва кам қувват талаб қилувчи процессор ётади.

Автоном ишлаш вақтини ўртача ва энг юқори энергия тежаш режимларидан бирини танлаш орқали узайтириш мумкин.

Хулосалар

Galaxy A6+ автопортрет ишқибозлари учун мақбул смартфон. 24 МПлик олд камера билан бирга сифатли товуши (Dolby Atmos) билан ҳам ажралиб туради. Металл корпус, NFC интерфейси ва 5-ГГц диапазонли Wi-Fi`ни қўллаб-қувватлаши, microSD карта учун алоҳида бўлмачанинг мавжудлиги ҳам унинг устунлигини таъминлайди.

Смартфон камчиликлари қаторида ўз сигментидаги моделларга нисбатан пастроқ самарадорликка эгалиги ҳамда сув ва чангдан ҳимоя сертификатининг йўқлигини айтиб ўтиш мумкин.

Ютуқлари:

  • Металл корпус
  • Ёрқин Super AMOLED-экран
  • 24-МП олд камера ва чақноқ
  • Сифатли товуш (Dolby Atmos, Bluetooth-кодеки aptX ва LDAC)
  • NFC интерфейси ва 5-ГГц диапазонли Wi-Fi
  • microSD картасини ўрнатиш учун алоҳида бўлма

Камчиликлари:

  • Нарх
  • Унча баланд бўлмаган самарадорлик
  • Корпусида чанг ва намдан ҳимоянинг йўқлиги
Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.