Samsung Galaxy A70'га дастур янгиланиши келишни бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Samsung Galaxy A70'га дастур янгиланиши келишни бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Samsung Galaxy A70 смартфони компаниянинг ўрта тоифадаги энг яхши қурилмаларидан бири ҳисобланди. Компания унга камерадаги яхшиланишлар, оширилган хавфсизлик ва Type-C қулоқчинлар қўллаб-қувватланишидан иборат дастур янгиланиши жўнатишни бошлади.A705GMDDU3ASI2 версияли янгиланиш 648 МБ ҳажмли бўлиб, бир қатор давлатлардаги фойдаланувчиларга жўнатила бошлади.

Samsung қурилманинг экраности бармоқ изи сканери ишлашини яхшилаган, энди у нисбатан барқарор ишлаши керак. Камера сифати оширилган ва умумий барқарорлик муаммолари ҳам созланган.

Янгиланиш билан келувчи энг эътиборли ўзгаришлардан бири Type-C қулоқчинларнинг қўллаб-қувватланиши бўлиб, энди ҳам 3.5 мм аудио жекдан, ҳам Type-C портдан аудио тинглаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, смартфоннинг хавфсизлик даражаси ҳам сентябрь ойигача оширилади.

Афсуски, Samsung охирги пайтда чиқариб олган "қилиғ"ини A70'да ҳам қўллаган. Янгиланишдан сўнг қурилмада Booking ва Snapchat учинчи томон иловалари пайдо бўлиб қолади. Лекин уларни ўчириб юбориш муаммо эмас.

Дастур янгиланиши бир неча ҳафта ичида босқичма-босқич бутун дунёдаги фойдаланувчиларга юборилади.

ЎҚИНГ: Samsung энг ихчам ва арзон Galaxy A смартфонини тайёрлаяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!