Samsung Galaxy A72'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy A72'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung'нинг Galaxy A смартфонлари кореялик техногигант учун охирги йилларда улкан муваффақият олиб келди. Ушбу смартфонлар савдоси компания смартфонлари сотувининг катта қисмини ташкил қилади.

Бу тасодиф эмас. Ушбу даражадаги муваффақиятни сақлаб қолиш учун Samsung'дан ҳамёнбоп нарх эвазига рақобатдош жиҳатларга эга қурилмаларни тақдим қилиш талаб қилинади.

Galaxy A линейкаси таркибидаги қурилмалар сони ошиб бормоқда, афтидан, деярли ҳар бир неча ҳафтада янги модель чиқарилмоқда. Қуйи тоифадан тортиб флагманга яқин даражадаги смартфонлар танлови шунчалар кўпки, қайси бир моделни танлашни билмай бошинг қотади.

Айни дамда Galaxy A72 смартфони Galaxy A оиласининг энг кучли вакили саналади. Кўп жиҳатдан Galaxy A72 қурилмаси Galaxy A52 (4G) га ўхшаш. Қаҳрамонимиз 6.7 дюйм диагоналли 90Hz экран, A52'да бўлмаган 8МП телефото камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Бошқа жиҳатлардан олиб қараганда эса икки қурилма деярли бир хил, ҳатто дизайн борасида ҳам.

Samsung Galaxy A72'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.0х77.4х8.4 мм, 203г; олд панель шишадан, орқа панель пластикдан ишланган; чанг ва сувдан ҳимоянинг IP67 даражаси (1 м чуқурликда 30 дақ.).

> Дисплей: 6.70" Super AMOLED, 90Hz, 800 нит, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 394ppi зичлик.

> Хотира: 128ГБ 6ГБ RAM, 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 8ГБ RAM; microSDXC (SIM карта билан умумий слот).

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.7Х", 0.8µм, PDAF, OIS; •Телефото: 8 МП, f/2.4, 1.0µм, PDAF, OIS, 3х оптик зум; •Ультракенг: 12 МП, f/2.2, 123 даража кўриш майдони, 1.12µм; •Макро: 5 МП, f/2.4.

> Олд камера: 32 МП, f/2.2, 26 мм (кенг), 1/2.8", 0.8µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected]/60 кадр/сек.; гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Нархи: 4 699 000 сўм.

Қадоқ таркиби
Samsung Galaxy A72 картон қутида сотилади. Қадоқ ичида кўп аксессуар йўқ. Фақат қувватлагич ва бир неча қўлланмаларни кўрасиз холос.

ЎҚИНГ: Galaxy A52'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз