Samsung Galaxy А73 нима бўлди?

Samsung Galaxy А73 нима бўлди?

Samsung кеча, 17 март куни "Galaxy A Event 2022" тадбирини ўтказди ва унда ўзининг навбатдаги ўрта бюджетли Galaxy А33 ва Galaxy А53 смартфонларини тақдим қилди. Тақдимотни Samsung расмий YouTube каналида қайта кўришинигиз мумкин. Қизиғи шундаки, ўтган йилги Galaxy A72'нинг янги авлоди бўлиши кутилаётган Galaxy А73 модели тақдимотда кўриниш бермади. Samsung матбуот хизматининг хабар беришича, Galaxy А73 модели 22-апрелдан фақат маълум бир жойларда сотувга чиқарилиши айтилган.

"Galaxy А сериясига яна бир янги қўшилган Galaxy А73 5G ҳам 22 апрел куни танланган бозорларда сотувга чиқарилади." - Samsung

Galaxy А73 учун Snapdragon 778G чипида ишлаши билан кеча тақдим қилинган моделлардан фарқ қилади, лекин унинг оператив ва доимий хотиралари ҳажми бир хил — 6/8 RAM ва 128/256 ROM ва албатта 1 TB гача microSD ташқи хотирага кенгайтириш имконияти. Android 12 га асосланган One UI 4.1 операцион тизимида 5G билан ишлайди. Икки кунлик 5,000 mAh батареяни 25W қувватлаш билан зарядлаш мумкин. IP67 билан сувга ва чангга чидамли, шунингдек, бу моделда ҳам 3.5 миллиметрли наушник уяси йўқ.

Ушбу модел энг катта экранга эга: 6.7 дюймли Super AMOLED дисплей, 120Hz янгиланиш тезлиги. Смартфон 76.1 мм кенглиги, 163.7 мм узунлиги билан катта бўлишига қарамай унинг қалинлиги 7.6 мм ва оғирлиги эса 181 г бўлиб, у А53 ва А33 дан ингичкароқ ва енгилроқдир. Тақдим қилинган учта модел ичида ҳам ўзининг 108 MP асосий орқа камераси билан ҳам ажралиб туради. Қолган камералари эса 12 MP, иккита 5 MP, олд камераси эса 32 MP ни ташкил қилади.

Samsung Galxy А73 оқ, тўқ кулранг, ва оч яшил рангларда чиқарилади, аммо айнан қайси бозорларда қайси нархда сотилиши ҳозирча номаълум.

Galaxy А73, А53 ва А33 тўрт йиллик Android OS янгиланишини ва беш йиллик хавфсизлик янгиланишларини қабул қилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А53 расман тақдим қилинди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!