Samsung Galaxy A9 Star ҳақида янги маълумотлар

  •   Saroy
  •  2617
  •  29.05.2018 15:30

Samsung Galaxy A9 Star ҳақида янги маълумотлар

Хитойнинг TENAA компанияси маълумотлар базасида Samsung компаниясининг ҳали оммага маълум қилинмаган янги смартфони – Galaxy A9 Star модели ҳақидаги маълумот жойлаштирилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, янги смартфон дисплейи ҳозирда урф бўлган 18 дан 9 гача ва ҳар томондан юпқа ромга эга бўлади, шунингдек, унинг орқа панелида квадрат бармоқ излари сканери ва ён томонли флешкага эга бўлган ҳамда ён чақмоқлари бор қўш вертикаль камера ўрнатилган.  

ЎҚИНГ: Galaxy S9/S9+ : суперфлагманларнинг сири!

Samsung Galaxy A9 Star’га  6,28 дюймли 2220 га 1080 пиксель бўлган  Super AMOLED Infinity Display ўрнатилган. Процессори Exynos 9810, тезкор хотираси 4 гигабайт ва 64 гигабайт ички хотирага эга. Асосий қўш камера  24 ва 16 Мпга тасвир оладиган датчиклар билан жиҳозланган.

Афсуски, янги қурилманинг анонси ўтказиладиган санаси, нархи ва бошқа тавсифи ҳали маълум қилинмаяпти.

ЎҚИНГ: Samsung ва Apple можароси бўйича суд: мағлуб томон 539 миллион долларга тушди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!