Samsung Galaxy A90 5G ҳақида янги маълумотлар билан танишинг!

Samsung Galaxy A90 5G ҳақида янги маълумотлар билан танишинг!

Бир неча кун илгари Samsung Galaxy A90 5G'нинг промо постерини кўрган эдик. Энди эса смартфоннинг қадоқ қутиси тасвири ҳам очиқланди ва бу ҳозирга қадар девайс ҳақида энг кўп маълумот берган манба бўлиб турибди.

Қутида қурилманинг асосий техник жиҳатлари: 6ГБ оператив хотира, 128ГБ доимий хотира, саккиз ядроли процессор (катта эҳтимол билан Snapdragon 855) кабилар кўрсатилган.

Смартфон 170.3 мм (6.7 дюйм) диагоналли FullHD+ Infinity-U Super AMOLED дисплейга эга бўлади.

Селфи камераси 32 мегапикселли бўлса, учта объективли орқа камера жамланмаси 48, 5 ва 8 мегапикселли датчиклардан иборат бўлишини ҳам қадоқдан кўриш мумкин.

Афсуски, булар қаторида аккумулятор сиғими ҳақида маълумот мавжуд эмас. Бироқ девайс 25 ваттли тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши айтилган.

Galaxy A90 5G'нинг промо постери

 

Samsung'нинг ўзи Galaxy A90 5G ҳақида ҳали лом-лим деганича йўқ, бироқ корейс техногиганти тақдимот маросимини узоққа чўзмаслигини кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Samsung'дагилар Galaxy A91'да 45 ваттли қувватлаш технологияси бўлишини тасдиқлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!