Samsung Galaxy A90 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Samsung Galaxy A90 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Samsung Galaxy A 90 5G ўрта тоифа сериясига киришига қарамай, ўзининг кўркам дизайни ва кучли техник жиҳатлари билан мижозлар кўнглидан жой олмоқда.Компаниянинг сўнгги A90 5G гаджети эса техник жиҳатдан S серия флагманларидан қолишмайди. Дизайн жиҳатдан A90 аввалги модель A70'ни эслатиб юборади. Аммо унинг техник жиҳатларида бир қанча ўзгаришлар бор.

Samsung Galaxy A90'нинг техник жиҳатлари:

Технологияси: GSM/HSPA/LTE/5G;
Релизи: 2019 йил сентябрь;
Ўлчамлари: 164.8 х 76.4 х 8.4 мм (6.49 х 3.01 х 0.33 дюйм);
Оғирлиги: 206 г;
Дисплей: Super AMOLED;
Дисплей ҳажми: 6.7 дюйм, 108.4 см² (экран-корпус нисбати: ~86.1%);
Дисплей резолюцияси: 1080х2400 пиксел, 20:9 нисбат (~339 пиксел/дюйм);
Операцион тизим: Android 9 Pie асосидаги One UI;
Чип: Qualcomm SDM855 Snapdragon 855 (7 нанометр);
Асосий процессор: Саккиз ядроли (1х2.84 GHz Kryo 485 & 3х2.42 GHz Kryo 485 & 4х1.78 GHz Kryo 485);
График процессори: Adreno 640;
Хотира картаси: microSD, 512 ГБ гача (6ГБ ли талқинда);
Тезкор/доимий хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ;
Камера:
1. 48 МП, f/2.0, 26 мм (кенг), 1/2", 0.8 µм, PDAF;
2. 8 МП, f/2.2, 12 мм (ультра кенг), 1.12 µм;
3. 5 МП, f/2.2, сатҳ камера;
Камеранинг бошқа жиҳатлари: LED чироғи, панорама, HDR;
Орқа камерада видео ёзиш тури: [email protected], [email protected]/60fps, [email protected];
Селфи камера: 32МП, f/2.0, HDR;
Селфи камерада видео ёзиш тури: [email protected];
Алоқа турлари: WLAN: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Wi-Fi Direct, мобил нуқта; Bluetooth 5.0, А2DP, LE; NFC: бор; USB3.1, Type-C 1.0;
Сенсорлар: бармоқ изи (экран остида, оптик), акселометр, гироскоп, яқинлик датчиги, компасс;
Аккумулятор: 4500мА/соат, 25 ваттли тезкор зарядлаш имконияти;
Ранглари: оқ, қора;
Нархи: 545 доллар атрофида.

Ҳасанбой Умаров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди