Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

  •   Saroy
  •  3083
  •  22.10.2018 16:24

Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонлари ҳақида қизиқарли  маълумотлар

Хитойнинг машҳур  @MMDDJ_  инсайдери ҳали маълум қилинмаган Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонларининг тақдимот санаси ҳамда нархи ҳақида маълум қилди.

Манба айтилишича, 24 октябрда Хитойда катта тадбир ўтказилади. Унда янги   Galaxy A9S ва  Galaxy A6S  моделлари намойиш қилиниши керак. Смартфонларнинг биринчиси тўртта асосий экранга эга бўлади, иккинчи смартфонда камера иккита бўлган. Иккала қурилма ҳам экран остида бармоқ излари сканери ҳамда Android Oreo тизими билан таъминланади.   Samsung Galaxy A6S  6 гигабайтли ОЗУ билан 317 доллар туради. Шу ҳажмдаги тезкор хотираси бор  Galaxy A9S эса 505 долларга баҳоланган. Қурилмалар ҳақида бошқа хабарлар ҳозирча йўқ. Аввал бошда, ушбу смартфонлар 11 октябрда тақдим этилиши керак эди, лекин айрим сабабларга кўра кейинга сурилди.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy Note 10 ҳақида илк маълумотлар эълон қилинди

Samsung Galaxy A9s металли роми билан шишали корпусга эга бўлади. Кенг форматли 6.28-дюймли AMOLED-дисплейи Full HD+ (2200×1080 пикселли) ҳамда  Snapdragon 660 процессори қурилманинг имкониятлари ҳақида яхши тасаввур уйғотади. Қурилманинг батареяси 3720 мАч ва у  Android 8.1 Oreo тизимида ишлайди. Тўртта смартфоннинг биринчиси  24 Мп бўлиб, оптик стабилизацияси ва f/1.7 диафрагма билан қўллаб қувватланган. Иккинчи модули  5 Мп бўлиб, у чуқурлаштирилган ва f/2.2 диафрагма билан таъминланган. Учинчи  модуль  кенгформатли (120°)  8 Мп ва f/2.4. Ва ниҳоят охирги, тўртинчи модуль телеобъективли,   f/2.4 диафрагмали 10 Мп форматига эга қурилма. Унинг оптик зуми икки баробарга оширилган.

ЎҚИНГ:Samsung ҳали тақдим этмаган Galaxy A6S (Phoenix) смартфонини ёқиқ ҳолда «жонли» томоша қиламиз!