Samsung Galaxy Alpha – қулай нархда!

  •   DiMaX
  •  7498
  •  24.05.2017 12:35

Samsung Galaxy Alpha – қулай нархда!

Samsung смартфонлари ҳақида гап кетганда, аксариятимиз Galaxy S, A ёки J серияларига мансуб қурилмаларни назарда тутамиз. Бироқ кореялик гигантнинг бу туркумлардан ташқари смартфонлари ҳам бор. Бугун шулардан бири – Samsung Galaxy Alpha хусусиятларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Бу телефоннинг эътиборни жалб этувчи биринчи жиҳати – қойилмақом дизайнидир. Металл ромли юпқа смартфонни қўлга олганингиздаёқ унинг қулайлигини сезасиз. Орқа панели резинасимон қилиб ишлангани боис, у қўлда сирғалиб кетмайди. Демак, севимли смартфонингиз қўлингиздан тушиб кетиши эҳтимоли минимал даражада камайган. Корпуснинг металл роми эса, уни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш билан бирга, кўзни ҳам қувнатади.

Қуйида 32 GB хотирага эга бўлган Samsung Galaxy Alpha смартфонининг хусусиятлари билан танишинг:

Ташқи жиҳатлари

Корпус материали: металл, пластик

Корпус ўлчамлари: 65.5×132.4×6.7 мм

Вазни: 123 грамм

Батарея: 1860 мА/соат (олинувчи)

Экран

Дисплей тури: Super AMOLED

Дисплей ўлчами: 4.7″

Дисплей аниқлиги: 720×1280 пиксел, 16 млн. ранг

Пикселлар зичлиги: 312 ppi

Ҳимоя ойнаси: Gorilla Glass 4

Процессор

Чипсет: 8 ядроли Exynos 5 Octa 5430

Частота ва архитектура: 1.8 ГГц Cortex-A15 ва 1.3 ГГц Cortex-A7

График тезлатгич: Mali-T628 MP6

Операцион тизим: Android 4.4.4 KitKat

Хотира

Оперативная хотира (RAM): 2 ГБ

Ички хотира (ROM): 32 ГБ

Хотира картаси учун жой: Йўқ

Алоқа

SIM-карта: 1 та, nano-SIM

2G (GSM/GPRS/EDGE): 850, 900, 1800, 1900 МГц

3G (UMTS/WCDMA/HSPA): 850, 900, 1900, 2100 МГц

4G (LTE): 800, 850, 900, 1800, 2100, 2600 МГц

Маълумот узатиш

Wi-Fi: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/n 5GHz, Wi-Fi Direct, hotspot

Bluetooth: v4.0, A2DP, EDR, LE

Навигация: GPS ва ГЛОНАСС

NFC: Бор

USB: MicroUSB 2.0

Сенсорлар: бармоқ изи сканери, ёруғлик ва яқинлашув датчиги, гироскоп, компас, юрак ритми монитори

Камера

Асосий камера: 12 мегапикселли (4128 x 3096), автофокусли

Видео: 4K (3840×3096), 30 кадр/сония

Олд камера: 2.1 МП

Оптик барқарорлаштирув: Бор

Чақноқ: Ёруғлик-диодли

Агарда ушбу смартфон сизни қизиқтириб қўйган бўлса, «Terabayt.Uz» сайтининг ҳамкорларидан бири Samsung заводи томонидан қайта текширувдан ўтган ва 1 йил кафолат муддатига эга бўлган Galaxy Alpha смартфонини 140 ш.б. нархида сотиб олишни таклиф этади. Телефоннинг қутиси очилмаган, заводда муҳрлангани бўйича қўлингизга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нарх акция доирасида, яъни вақтинча белгиланган бўлиб, чегирма 31 май кунига қадар амал қилади.

Смартфонни харид қилиш учун олдиндан буюртма бериш ва нархининг 10 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириш лозим. Етказиб бериш муддати – 5 иш куни. Мазкур қурилма Samsung заводида қайта тикланган ҳисобланади. Бундай смартфонларнинг хусусиятлари мана бу мақолада iPhone’лар мисолида батафсил кўрсатиб ўтилган.

Samsung Galaxy Alpha смартфонини смартфонини сотиб олиш учун Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат этишингиз мумкин.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.