Samsung "iPad қотили" -- Galaxy Book'нинг нархи ва сотув санасини эълон қилди

Samsung

Samsung Galaxy Book ҳамда Galaxy Tab S3 гаджетларини шу йилнинг бошида Барселонадаги Жаҳон Мобил Конгрессида тақдим қилган эди. Планшетлар бозорда Apple'нинг iPad қурилмаларига қарши рақобатга киришади. Samsung'нинг гаджетлари самарадорлиги ҳамда юқори сифатли тасвир намойиши билан "амриқолик" рақибидан устун туради. Шу билан бирга, нарх масаласида кореялик компания бир оз инсофли.

Ўтган ҳафтада компания эълон қилган маълумотга кўра, Galaxy Book жаҳон бозорига (биринчи бўлиб Автралияда) 28 июлда $1,099 (10.6 дюймли) ёки $1,599 (12 дюймли) баҳосида сотувга чиқарилади.

Samsung Galaxy Book 10.6 планшети 10.6 дюймли Full HD (1920 x 1080) экран, 2.6 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 7-авлод Intel Core M3-7Y30 процессори, Intel HD Graphics 615 видео-картаси, 5 мегапикселли селфи-камерага эга бўлган.

Samsung Galaxy Book 12 эса 12 дюймли, 2160 х1440 пикселли Super AMOLED дисплей, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли бош камерага эга бўлган. Аппарат таъминоти учун гаджет Intel Core'нинг 7-авлод Core i5 процессорига эга бўлган.

Қурилмалардаги 3000 ва 3900 мА соат сиғимли аккумулятор тезкор қувват олади. Бу қувват планшетларга ўртача 10 соат ишлаш имконини беради.

Қуйи модел 4 Гб тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Юқори талқин эса 4/8 ГБ тезкор ва 128/256 Гбайт доимий хотирага эга бўлган. micro SD бўлмачаси гаджетларнинг доимий хотирасини 256 гигабайтгача катталаштириш имконини беради.

Samsung Galaxy Book Windows 10 Home операцион тизимида ишлайди. Ягона сим-картали девайс алоқанинг WiFi ac, LTE, Bluetooth 4.1, NFC, GPS, GLONASS тармоқларида ишлайди.

Galaxy Tab S3 эса Android 7.0 операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатадиган планшет бўлиб, 9.7 дюймли Super AMOLED дисплей, Snapdragon 820 процессори, 4 та аудио-карнайга ва 4/32 Гбайт хотирага, 13 мп бош, шунингдек 5 мп олд камерага эга бўлган. Унинг электр токи сиғими 6 000 мА соат.

Tab S3'нинг 12 дюймли талқини 4/128 ($1,799) ёки 8/256 ($2,299) ГБ хотира сиғимига, QHD сиғимли Super AMOLED дисплейга, Intel Core i5 процессорига эга бўлган. Планшет $949 доллардан бошлаб сотувга чиқарилади.