Samsung Galaxy C9 кейинги ойда намойиш этилиши мумкин

Samsung Galaxy C9 кейинги ойда намойиш этилиши мумкин

Хитойнинг Weibo ресурсида Samsung Galaxy C9 смартфони ҳақида маълумотлар тарқалди. Мазкур смартфон октябрь ойида, ёки узоғи билан шу йилнинг ноябрь ойида расман тақдим этилиши кутилмоқда.

Қурилмага 5,7 ёки 6,0 дюймли Full HD (1920 х 1080 пиксель) аниқлигидаги экран ўрнатилиши мумкин.

Бундан бир неча ой аввал Жанубий Кореялик гигант нисбатан арзон нархга эга бўлган замонавий дизайнли Galaxy C5 ва Galaxy C7 смартфонларини сотувга чиқарган эди. Galaxy C9 ҳам тўлиқ металл корпусли, унчалик қиммат бўлмаган смартфон бўлиши тахмин қилинмоқда. Бироқ у йирикроқ дисплейга эга бўлишига шубҳа йўқ.

Ҳозирча Samsung Galaxy C5 ва Galaxy C7 моделлари фақат Хитой ҳудудида сотилмоқда. Эҳтимол, Samsung Galaxy C9 ҳам фақат Хитой бозори учун чиқарилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!