Samsung Galaxy’да қайта тикланиш режимига (Recovery Mode) қандай кириш мумкин?

  •   Saroy
  •  393
  •  17.05.2018 18:06

Samsung Galaxy’да қайта тикланиш режимига (Recovery Mode) қандай кириш мумкин?

Android’да қайта тикланиш (рекавери) ўзида расмий яширин менюга эга бўлиб, барча Samsung Galaxy телефонида мавжуд.

У маълумотларни ўчириш, созлагични бошланғич ҳолатга келтириш, тизимли бўлимларни форматлаш, кастомли ядро, янги прошивка ўрнатиш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш учун жуда қулай асбоб ҳисобланади ва смартфонингиз ҳамда унинг тизимини анча яхшилайди.

Рекавери режими бошланғич (стоковый режим) ёки кастомли бўлиши мумкин. Рекаверининг бошланғич режими  (Stock Recovery Mode), бу биринчи ва ўзига хос вариант ҳисобланиб, даставвал смартфонга ўрнатилади ва телефонни сотиб олганингиздан кейин энг биринчи айнан, у билан ишлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy ёқилмай қолган ҳолатда нималар қилиш мумкин!

Бу режим бошланғич ҳолатда турган ёки рутоват қилинган смартфонларда ишлайди, фақат кастомли прошивка билан прошивкаланган Galaxy-смартфонларида эмас. Кастом режимли рекавери (Custom Recovery Mode)ни фақат смартфонда root-ҳуқуқ олганингиздан кейингина ўрнатишингиз мумкин.

Galaxy-смартфонлар учун иккита энг оммавий фойдаланиш рекавериси мавжуд, булар:  ClockworkMod – CWM ва TWRP – Team Win Recovery Project. Уларнинг иккаласи ҳам имкониятлари нуқтаи-назаридан олиб қараганда, бир-бирига жуда ўхшайди ва сиз уларнинг исталганидан фойдалансангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларига Android Oreo тақдим этилиш санаси маълум қилинди

Қуйида сиз, Samsung Galaxy смартфонига сток/CWM/TWRP рекавери режимини қандай юклаб олишни билиб оласиз:

 Қурилмани бутунлай ўчиринг. Овозни кўпайтиргич тугмасини, Home тугмасини ва ёқиш тугмасини бир вақтда босиб ушлаб туринг.

Смартфонингиз ёқилганда ва сиз стокового/CWM/TWRP рекавери логотипини кўрганингизда тугмаларни қўйиб юборинг. Тугмаларни қўйиб юборганингиздан кейин, рекавери режимининг асосий менюсини кўрасиз. Керакли параметрларини ўрнатишингиз ёки тизим билан керакли ҳаракатларни бажаришингиз, жумладан кастом ва бошқа прошивкаларни ўрнатишингиз мумкин.

Нормаль режимга юклаш учун, рекавери режимининг асосий экранига  қайтишингиз ва «Reboot system» пунктини танлашингиз керак бўлади.

Манба: galaxy-droid.ru

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!