Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари учун янги илова чиқарди

Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари учун янги илова чиқарди

Samsung компанияси ўзининг Galaxy смартфонлари учун янги файл алмашиш иловаси – Dropship'ни чиқарди. Таъкидлаш жоизки, илова Bluetooth ёки Wi-Fi билан эмас, балки интернет орқали ишлайди. У Galaxy смартфони фойдаланувчиларига бошқа қурилмаларга: хоҳ у iOS бўлсин, хоҳ Android, файлларни улашиш имконини беради.

Dropship'га сиз кунига 5 ГБ гача бўлган файлларни юклашингиз мумкин. Илова файл учун QR-код яратиб беради. Уни сканерларган одам файлни юклаб олади. Шунингдек, сиз улашаётган файлларингизга "амал қилиш муддати"ни ҳам ўрнатишингиз мумкин.

Файлни қабул қилиб олувчи иловани ўрнатиши шарт эмас. Шунчаки QR-кодни сканер қилишининг ўзи кифоя. Бироқ файл улашувчи учун Dropship минимал талаблар юқори: смартфон Android 13'га асосланган One UI 5 ёки One UI 4.1 версиясида бўлиши керак. Қолаверса, иловадан фойдаланиш учун Samsung Account ҳам талаб қилинади.

Маълум бўлишича, Dropship иловасини ҳозирда фақат Жанубий Кореяда Galaxy Store орқали юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси қачон тақдим қилиниши ошкор бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.