Samsung Galaxy F буклама смартфонининг батафсил видеоси, нархи ва бошқа маълумотлари!

  •   DiMaX
  •  2450
  •  13.11.2018 11:39

Samsung Galaxy F буклама смартфонининг батафсил видеоси, нархи ва бошқа маълумотлари!

Samsung компанияси 7 ноябрдаги Samsung Developer Conference тадбирида ўзининг илк тахлама смартфонини кўрсатди. Аниқроғи – унинг бозорга чиқариладиган якуний варианти эмас, балки прототипини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕО: Ниҳоят, Samsung қайишқоқ экранли буклама смартфонини намойиш этди!

Маросимда бу қурилма батафсил кўрсатилмаган бўлса-да, Concept Creator дизайнерлари мавжуд маълумотлар асосида унинг концепт видеосини тайёрлаб, YouTube-каналда эълон қилишди.

Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Шартли равишда «Galaxy F» деб номланаётган бу девайс ҳақида янги маълумотлар ҳам пайдо бўлган. Уларга кўра, бу смартфон 2019 йилнинг март ойида бозорга чиқади. Бугина эмас – Samsung ушбу моделдан камида бир миллионтани тайёрлаётгани ҳам айтилган. Инсайдерлар берган хабарларга кўра, буклама смартфон тахминан 1700 АҚШ долларига нархланади.

Samsung’нинг дунё бозорига чиқарилган турли русумлардаги бошқа смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!