Samsung Galaxy F23 смартфони тақдим этилди

Samsung Galaxy F23 смартфони тақдим этилди

Samsung компанияси кеча янги Galaxy F23 моделини тақдим этди. Ўтган йилги Galaxy F22 модели билан таққослайдиган бўлсак, янги моделнинг техник кўрсаткичларида бир қатор ўзгаришлар бўлган. 

Смартфон 120Hz частотада ишловчи FullHD+ резолюциядаги 6.6 дюйимли LCD дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган бўлиб, унинг юқори қисмидан 8МП томчисиман селфи камера ўрин олган. 

Орқа панелдан 50МП f/1.8 асосий камера, 8МП f/2.2 ультракенг камера ва 2МП f/2.2 маcро камера ўрин олган.

Galaxy F23 5G модели 6 нанометрлик Snapdragon 750G чипи билан жиҳозланган бўлиб, бу F22 моделига ўрнатилган 12 нанометрлик MediaTek Helio G80 чипига нисбатан юқори унумдорликни тақдим этади.

Шуни таъкидлаш керакки, F23 модели оммабоп Galaxy A52 5G қурилмаси билан бир хил чипсетда ишлайди. Қурилманинг 4/6ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга бўлган тури бўлади. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш имконияти мавжуд.

Смартфон Android 12 опрацион тизимда ишловчи One UI 4.1 график қобиғида ишлайди. Унда Bluetooth 5.0, NFC тизимлари мавжуд, бироқ негадир қурилмадан 3.5 мм аудио жек олиб ташланган. 

Samsung, шунингдек, смартфоннинг қувватлаш тезлигини ҳам оширди. Энди F23 модели 25 ваттда қувват олади. Аккумулятор сиғими эса 5,000 мАc ни ташкил қилади. Афсуски, флагман Galaxy смартфонлари каби қурилма қутисида қувватлаш адаптери бўлмайди. 

Galaxy F23 модели Aqua Blue ва Forest Green рангларида тақдим этилди. Унинг нархи 210 доллардан бошланади. Смартфон 16 март санасида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Samsung ноодатий дизайндаги смартфонни патентлади