Samsung Galaxy J (2017) смартфонларини расман тақдим қилди

Samsung Galaxy J (2017) смартфонларини расман тақдим қилди

Samsung компанияси 6 июнда Galaxy J (2017) туркумига кирувчи 3 та — Galaxy J3, Galaxy J5 ва Galaxy J7 номли ҳамёнбоп смартфон моделларини тақдим қилди. Ҳар учала смартфон модели металл корпусга, ўртача процессор ва ўрта даражали нарх-навога эга бўлди.

Картинки по запросу galaxy j7 2017

Туркумнинг энг юқори модели — Galaxy J7 (2017) смартфони 5,5 дюймли Full HD сиғим ва Super AMOLED матрицали дисплей, 8 ядроли ва частота тезлиги 1,6 ГГц бўлган Exynos 7870 процессори билан таъминланган. Унга 3 гигабайтли тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, смартфоннинг олд ва орқа камерасига бир хил сиғимли — 13 мегапикселли модул ўрнатилган. Гаджет аккумуляторининг электр токи сиғими — 3600 мА соат.

Samsung Galaxy J5 (2017) — 5,2 дюймли ва HD сиғимли Super AMOLED дисплей, 8 ядроли ва 1,6 ГГц частота тезлигига эга Exynos 7870 процессори, 13 Мп олд ва орқа камералар, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор билан таъминланган.

Galaxy J3 (2017) модели эса ҳажми 5 дюйм, сиғими HD бўлган TFT-дисплейга эга. Унинг “электрон юрак”часи учун 4 ядроли, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган Exynos 7570 процессори танланган. Смартфондаги тезкор хотира сиғими 2 ГБ, доимийси эса 16 ГБ. Унинг бош камерасига 13 Мп, олд камерасига 5 Мп сиғимли сенсор ўрнатилган. Смартфон ток сиғими 2400 мА соат бўлган аккумулятордан куч-қувват олади.

Учовлон ҳам Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди. Барча смартфон моделларида қўшимча хотира ҳамда 2 та SIM-карта учун бўлмача мавжуд.

Samsung Galaxy J (2017) июндан сотила бошлайди. Galaxy J3 — 245, Galaxy J5 — 314, Galaxy J7 — 382 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.