Samsung Galaxy J2: 1 млн.лик смартфонга назар соламиз

Samsung Galaxy J2: 1 млн.лик смартфонга назар соламиз

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, Сентябрь

Қисқача техник тавсиф

Алоқа тармоғи: GSM / HSPA / LTE

Корпус ўлчамлари: 136.5 x 69 x 8.4 мм.

Вазни: 129 грамм.

Сим-карта: Micro-SIM. 2 сим-картали талқини ҳам мавжуд.

Дисплей: 4.7 дюйм, Super AMOLED. олд панелнинг ~64.7 фоизи экрандан иборат.

Экран сиғими: 540 x 960 пиксел.

Мультитач: Мавжуд.

Платформа: Android OS, v5.1.1 (Lollipop), янгилаш мумкин.

Чип: Exynos 3475 Quad.

Процессор: Quad-core 1,3 ГГц.ли Cortex-A7

Видеокарта: Mali-T720

Хотира: 256 ГБ.гача microSD, ички хотира 8 ГБ, тезкор хотира 1 ГБ.

Камера: 5 МП бош камера, f/2.2, автофокус, LED фоточақноқ, фокусни белгилаш, юзни аниқлаш. 720p сиғимли видео тасвирга олиш. 2 МП олд камера.

Алоқа: WLAN   Wi-Fi 802.11 b/g/n, Wi-Fi Direct, Bluetooth         v4.1, A2DP, GPS (A-GPS), GLONASS, NFC            технологияси (бозорга қараб).

Радио: FM radio

Сенсорлар: Акселерометр, оралиқ-масофа датчиги.

Аккумулятор: 2000 мА соат, ажраладиган. 3G тармоғида 1 соатгача суҳбатлашиш, 41 соат мусиқа тинглаш мумкин.

Корпус ранглари: Оқ, қора, тилла ранг.

Асосий қисм

Samsung нафақат флагман туркумига хос смартфонлари, балки ҳамёнбоп бўлган мобиль алоқа воситалари ишлаб чиқаришда ҳам ўзига ишонади. Galaxy J2 компаниянинг бу йўналишдаги савдосига муносиб ҳисса қўшган “ақлли телефон”.

Galaxy J2 Exynos 3475 моделидаги чип ва 1 Гб оператив хотирага эга. Смартфон Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида фаолият кўрсатади. У алоқанинг 4-авлоди бўлган 4Gни қўллаб-қувватлайди. Гаджетга 4.7 дюймли дисплей ўрнатилган. У ёрқин ва қувват тежаши билан машҳур Super AMOLED технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Айни шу жиҳати “ҳамёнбоп” смартфонлар бозорида унинг юзини ёруғ қилади. Шовқинни камайтирувчи 2 та микрофон эса суҳбат қуриш учун айни муддао.

Юртимиз смартфон бозорида ўртача 1 миллион сўм баҳосида сотилаётган девайс арзон гаджетлар савдосида “бестселлер” ҳисобланади, яъни энг кўп сотилган телефонлар сирасига киради.

Комплектация

Samsung Galaxy J2 анъанавий қутида етказиб берилади.

Смартфон билан бирга қувватлаш қурилмаси, маълумот алмашиш мумкин бўлган MicroUSB кабел ва аудио қулоқчинлар ҳам етказиб берилади.

Ташқи кўриниш

Samsung Galaxy J2 дизайнининг аввалги гаджетларга ўхшаб кетиши — унинг камчиликларидан бири. Кўпчилик уни Galaxy S III билан адаштирса ажаб эмас. Ташқи кўриниш нуқтайи назаридан бу катта минус.  Бошқа томондан, Samsung “J-серия”си бир қатор ички имкониятларга эга. Айниқса, бугун дизайнга эътибор бериб, гаджетни “ичи”ни илғорлаштира олмаётган компанияларнинг маҳсулотларини харид қилишга кўпчилик қўрқиб қолган.

Samsung Galaxy J2 пластик чармни эслатувчи корпус билан таъминланган. Унинг ҳошиялари силлиқ. Корпуснинг чап ёнидан овозни бошқариш тугмаси жой олган. Ёқиб-ўчириш ва блокировка қилиш тугмалари эса ўнг томонда. Бош тугма дисплейнинг остига жойлаштирилган. Унинг икки томонида сенсор тугмалар мавжуд.

Смарфтоннинг олд панели 4,7 дюймли HD дисплейга эга.  Олд панел Galaxy J5’никига га ўхшаб кетади. Samsung компанияси Galaxy J2’да ёруғлик ва огоҳлантиришлар датчикларини ўрнатишни унутмаган.

Galaxy J2 дисплейининг устки қисмида оралиқ-масофа датчиги, суҳбат динамиги ва 2 мегапикселли камера мавжуд. Galaxy J5’дан фарқли равишда, бу смартфоннинг олд панелида фоточақноқ мавжуд эмас.

Телефоннинг орқасини ўгирсангиз, орқа панел марказида 5 Мп камерани кўрасиз. Камеранинг чап томонида бир тусли фоточақноқ, ўнг томонида динамик учун жой ажратилган.

 

Galaxy J2 аппарати корпусининг қуйисида MicroUSB порти ва микрофон туйнуги мавжуд. 3.5 мм аудио коннектор эса том қисмида жойлашган.

Орқа панелни очсангиз, ичкарида 2000 мА соат ток сиғимига эса аккумулятор, 2 та SIM-карта (MicroSim) ва MicroSD карта учун бўлмачаларни кўрамиз.

Samsung Galaxy J2 бир қарашда диққатни тортмаслиги мумкин. Аммо унинг корпуси пишиқ ва аниқ йиғилган. Уни узоқ вақт ишлатиш мумкин. Корпус осонликча бўшаб кетмайди.

Дисплей

Юқорида қайд этилганидек, Galaxy J2 4.7 дюймли Super AMOLED дисплейга эга. Унинг ҳар дюймдаги пиксель сиғими 234 белгига тенг. Бу жиҳатдан у анча илғор.

Super AMOLED бугун кўпчилик флагман смартфон ишлаб чиқарувчилар фойдаланаётган платформа. Аммо, Galaxy J2’нинг бошқа пастроқ жиҳатлари боис унинг флагманлар билан беллаша олмаслигини унутмаслик лозим. У Galaxy Alpha ёки Galaxy S4 билан бу борада рақобатга киришади. Кўчага чиққанда Outdoor режимини ёқиб қўйган маъқул.

Батарея

Samsung Galaxy J2’нинг 2000 мА соат сиғимли қувват тоши 2 та сим картадан ҳам фаол фойдаланилганида узоғи билан 64 соатга етади. Суҳбат қурилса, бу қувват унга 15 соатга етади. Умуман олганда, Galaxy J2 сизга 24 соат хизмат қилиши мумкин.

Коммуникация

Samsung Galaxy J2 1 та сим карта ва 2 та сим карта талқинларида ишлаб чиқарилмоқда.

Телефон алоқанинг GSM 850/900/1800/1900 МГц, мультичастотали 3G (сотиладиган ҳудудга кўра) стандартларини қўллаб-қувватлайди.

LTE Cat.4 маълумотларни секундига 150 Мбит.да ва  50 Мбит.да қабул қилиш имконини беради.

Шунингдек, у Wi-Fi (2,4Ггц, 802.11 A/B/G/N/) тармоғида ҳам ишлайди. Смартфонда Bluetooth 4.0, шунингдек GPS (A-GPS) ва ГЛОНАСС тармоқларида ҳам ишлайди.

Фойдаланувчи интерфейси

Samsung Galaxy J2 Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимининг ўзлаштирилган TouchWiz UI талқинида фаолият кўрсатади. Samsung интерфейси аввалгиларига нисбатан бу гаджетда тез ишлайди.

Самарадорлик

Samsung компания Galaxy J2’га Exynos 3475 чипини ўрнатган. 4 ядроли Cortex-A7 процессори ва Mali-T720 видеокарта фойдаланувчига имкон қадар самарали хизмат қилади. 1 Гб оператив хотира Android-5.1.1 тизими билан тезда “тил топишиб” дастурларни тезкор ишга туширади. Унинг тезкор ишлаши учун гаджетга Android 6.0 Marshallow тизимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.

Овоз

Galaxy J2 овоз ва товуш узатишда фойдаланувчини хурсанд қилади. Овоз тиниқ ва сифат кўрсаткичи ўртача. Нархига нисбатан бу анча яхши. Аудио қулоқчинда ҳам овознинг узатилиши қувонарли.

Камера

Камеранинг фойдаланувчи интерфейси “Galaxy” смартфонлар оиласида деярли бир хил.  Galaxy J2 соддагина 5 мегапикселли камерага эга бўлган. Унинг ёруғлик ўтказувчи объектив апертураси F/2.2. Яъни, бугунги баъзи флагманларники билан бир хил. Олд камера янада камтарин  – 2 Мп.

Бош камерада олинган сурат сифатини жуда юқори деб бўлмайди. Ранглар жойида, бироқ динамик диапазонда хираликларни кузатиш мумкин. Galaxy J2 камераси деталларни аниқ-тиниқ кўрсатишга ҳам ожиз. Яхши сурат олиш учун очиқ кунни танлаган маъқул. Samsung Galaxy J2 камераси кадр частота тезлиги секундига 30 та бўлган 720p сиғимли сурат олади.

Хулоса

Телефон ким учундир Galaxy J2 смартфонининг дизайни оддий бўлиши мумкин. Бироқ оддийликни хуш кўрувчилар учун айни муддао. У чидамли корпусга эга. Super Amoled матрица эса ундаги баъзи етишмовчиликларни ёпиб кетади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 1 075 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.