Samsung Galaxy J2 Core: компаниянинг Android Go’да ишлайдиган илк смартфони

  •   Saroy
  •  7941
  •  24.08.2018 11:37

Samsung Galaxy J2 Core:  компаниянинг  Android Go’да ишлайдиган илк смартфони

Куни кеча Samsung компанияси арзон Galaxy J2 Core самартфонининг анонсига тайёргарлик кўраётгани ҳақда хабар қилинган эди. Тармоқларда янги қурилманинг ҳатто айрим тавсифлари ва рендери ҳам пайдо бўлганди. Бугун ушбу арзон апарат ҳақида яна бошқа тафсилотлар айтилмоқда.

Мана улар: Samsung смартфон ишлаб чиқариш борасида яна  Google билан ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу ҳамкорликнинг илк нишонаси Galaxy J2 Core смартфони бўлди. У унчалик кучли бўлмаган қурилмалар учун енгил иловаларни ишлата оладиган  Android Go’нинг соддалаштирилган тизимида фаолият кўрсатади.  Шу боис смартфон тавсифи ҳам у қадар бой эмас, аммо шунга яраша  нархи ҳам арзон.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy X: эгилувчан смартфоннинг илк тасвирлари

Galaxy J2 Core 5-дюймли Super AMOLED дисплейига эга бўлади, формати qHD ёки 540×960 пиксель. Корпуси пластикдан ишланган. Экран остидаги «домой» тугмачаси ва  сенсорли клавиш олиб ташланган. Бошқариш фақат дисплей орқали амалга оширилади.

Смартфоннинг асосий камераси битталик, формати — 8 Мп. Олд камераси 5-мегапикселли сенсор билан таъминланибди. Иккита сим-карта учун слот ҳам бор экан. LTE тармоғини ҳам қўллаб қувватлайди. Смартфон соддалаштирилган Android 8.1 Oreo’да Go приставкаси билан ишлайди. Бу, аппарат иш самарадорлиги пастлигига қарамай иловалар билан тез ишлашга мослаштирилган, деганидир.

ЎҚИНГ:Илк бор! Ўзбекистонда Samsung Note 9 смартфонлари қимматбаҳо совғалари билан сотувга қўйилди - Olcha.uz'да биринчилардан бўлиб буюртма беринг!

Яна бир маълумот: ҳозирча Galaxy J2 Core смартфони Ҳиндистон ва Малайзия бозорига чиқарилади, деб маълум қилди The Verge нашри. Аниқ нархи айтилмаяпти, лекин аппарат 100 доллардан паст нархда бўлиши аниқ.

Galaxy J2 Core тавсифи:

  • Дисплей: 5 дюймли, формати 540×960;
  • Процессор: Exynos 7570;
  • Хотира1 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий;
  • Камера: асосийси 8 Мп ва олд 5 Мп;
  • Аккумулятор: 2600 мАч;
  • ТизимAndroid 8.1 Oreo (Go).

ЎҚИНГ:Galaxy Note 9 сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!