Samsung Galaxy J4 анонси: Exynos 7570, 2 ГБ ОЗУ чипли классик арзон телефон

  •   Saroy
  •  2748
  •  22.05.2018 13:04

Samsung Galaxy J4 анонси: Exynos 7570, 2 ГБ ОЗУ  чипли классик арзон телефон

Куни кеча Samsung компанияси GalaxyJ6 ва J8 моделларидан ташқари, яна Galaxy J4 арзон смартфонини ҳам тақдим этди.

Samsung Galaxy J4  5,5 дюймдаги оддий HD-экранли бўлади, бундан ташқари, унда Exynos 7570  Mali-T720 MP1 графикаси билан 4-ядроли чип ўрнатилган. Тезкор хотираси 2, ўрнатилган хотираси 16 гигабайтни ташкил этади. МicroSD хотира карта ва икки SIM-карта учун слот ҳам бор. Асосий камера  F/1,9 диафрагмали 13 Мп датчики билан жиҳозланган. Селфи-камераси 5 мегапиксел ва F/2,2 диафрагма модули билан таъминланди. Иккала камера ҳам чақноққа эга. LTE-модулда  яқинлашиш датчики, акселерометр ва 3,5-мм аудиокириш мавжуд. Бармоқ излари сканери киритилмаган. Ечиладиган аккумуляторнинг катталиги — 3000 мАч. Компания вакилларининг таъкидлашича, батарея LTE орқали тармоқда 13 соатлик серфингни, 80 соат мусиқа эшитишни ёки 18 соат ролик кўришни таъминлайди. Янги қурилма ОС Android 8.0 Oreo бошқаруви остида ишлайди. 

Samsung Galaxy J4  кўк, қора ва тилларангда чиқади ва нархи 185 АҚШ долларга баҳоланган. Аппарат яқин кунларда савдога чиқарилшини айтилаётган бўлса-да, лекин аниқ санаси маълум қилинмаган.

Мутахассислар янги қурилмага нарх бўйича Honor 6C Pro, Meizu M6 Note, Meizu M6s, Huawei Y7 2017 ва Xiaomi Redmi Note 4 рақобатчи бўлиши мумкин, дейишмоқда.

ЎҚИНГ:  Ҳамёнбоп Galaxy J6 ва J4 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!