Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон

  •   Saroy
  •  4262
  •  19.09.2018 10:40

Samsung Galaxy J4+ ва J6+: бир йўла иккита арзон смартфон

Samsung алоҳида тадбирларсиз иккита янги ва арзон смартфонлари  — Galaxy J4+ ва J6+ ҳақида маълумот берди. Шундан ҳам билса бўладики, компания ўзининг бюджет линейкасидан ҳали бери воз кечмайди

ЎҚИНГ:РАСМАН: Samsung тўрт модулли бош камерага эга смартфон тақдимотига таклиф қиляпти!

Galaxy J4+

Ташқи томондан смартфонлар одатдагидек кўринади: Жилосиз корпус ва томонлари нисбати 18:9 бўлган кенг ўлчамли экран. Иккала смартфон учун ҳам дисплей диагонали 6-дюймни ташкил этади, формати  — HD+. Катта модели бўлмиш  J6+ бармоқ излари сканери билан мақтаниши мумкин, у қурилманинг ўнг чеккасида жойлашган. J4+’да эса  сканер умуман бўлмайди.

ЎҚИНГ:Samsung ҳамёнбоп Galaxy J смартфонларидан бутунлай воз кечмоқчи!

Galaxy J6+

Galaxy J4+’нинг камераси  13 Мп бўлган битталик модулга эга. J6+ эса 13+5 Мп бўлган бир йўла иккита модуль билан таъминланади. Иккала смартфон ҳам максимал частотаси 1,4 ГГц бўлган тўрт ядроли процессорга эга бўлади. Тезкор хотира 2 ёки 3 ГБ бўлиши мумкин, албатта модификациясига қараб.

Смартфонларнинг нархи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ.