Samsung Galaxy J5 Android 6.0 Marshmallow версиясига янгиланишни бошлади

Samsung Galaxy J5 Android 6.0 Marshmallow версиясига янгиланишни бошлади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси арзон нархи ва кучли техник параметрлари билан мижозлар орасида кенг оммалашган Galaxy J5 моделини Android 6.0 Marshmallow версиясига янгилашни бошлади.

Бундан  бир неча ой олдин мазкур моделнинг Ҳиндистон бозори учун чиқарилган версияси Android 6.0 Marshmallow’га янгиланган эди. Куни кеча Samsung Европа мамлакатларига мўлжалланган Galaxy J5 учун Android 6.0 Marshmallow дастурини чиқарди. Бу эса Россия ва МДҲ мамлакатларида сотилган мазкур моделдаги смартфонлар тез орада Android 6.0 версиясига янгиланишидан дарак беради.

Янги Android 6.0 Marshmallow версиясида дастурдаги иловалар рухсатини бошқариш, контекст бўйича экранда маълумот қидириш каби имкониятлар мавжуд. Интерфейс менюси ҳам бошқача дизайнга эга. Бундан ташқари, мазкур версияга янгиланган Galaxy J5 смартфонларида махсус Doze режими туфайли батарея сарфи сезиларли камайтирилади. Бу эса қурилмадан одатдаги кўра узоқроқ  муддат фойдаланишга имконият беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.