Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион “кашфиёти”

Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион “кашфиёти”

14 июнда Ҳиндистонда ўтказилган Samsung тақдимотида компания “Galaxy J” туркумига кирувчи Galaxy J7 Max ҳамда Galaxy J7 Pro смартфонларини намойиш қилди.

Samsung Galaxy J7 Pro 5.5 дюймли ва Super AMOLED матрицали, full-HD (1080×1920 пикселли) сиғимли ҳамда 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган юқори сифатли экрани билан ўзига хос. Samsung Galaxy J7 Max ва Galaxy J7 Pro “ақлли телефон”лари Always-on дисплейни қўллаб-қувватлайди. Яъни, корпуснинг бир қисми мунтазам фаол туради, тақвим ёки соатни намойиш қилади.

Samsung, Samsung Galaxy J7 Pro India price, Samsung Galaxy J7 Max India price, Galaxy J7 Pro, Galaxy J7 Max

Гаджетга, шунингдек 8 ядроли ва 1,6 ГГц частота тезлигига эга Exynos 7870 процессори ҳамда 3 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган. Унинг доимий хотираси 64ГБ маълумотни сиғдира олади. Албатта, microSD қўшимча хотираси орқали буни 128 гигабайтгача ошириш мумкин.

7.9 миллиметрли ғоятда юпқа корпусдан 2 та SIM-карта учун бўлмача, USB Type-C универсал порти, аудио туйнук, карнай ва 3600 мА соатли аккумулятор жой олган. Маълум қилинишича, корпус IP54 сертификатига эга ва сув сачрашларидан ҳимояланган. Ёмғирли минтақада бу жиҳат — айни муддао.

Металл корпусли Galaxy J7 Pro кўпроқ шу ойнинг бошида тақдим қилинган Galaxy J7 (2017) смартфонига ўхшаб кетади, фақатгина доимий хотираси бир оз катта (64 Гб).

Samsung Galaxy J7 Pro, Galaxy J7 Max Launched: Price in India, Specifications, and Features

Samsung’нинг бу гаджети ҳам 13 МП олд (f/1.9) ҳамда 13 МП (f/1.7) бош камераларга эга. Ўзига хос жиҳати шундаки, янги смартфонлардаги Social Camera иловаси суратларни тезкор таҳрир қилиш, илованинг ўзидан ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда улашиш, шунингдек камерадаги суратларнинг ўзида алоқа рўйхатидаги танишларини белгилаб қўйиш, суратларга ҳаракатдаги стикерларни бириктириш каби ижтимоий функцияларга эга.

samsung galaxy j7 max

Samsung’нинг гаджетида, шунингдек тўлдирилган воқелик камерасига хос жиҳатлар ҳам жорий қилинган. Энди камерани ресторан ёки брендларнинг логоларига, суратларига қаратиш билан улар тўғрисидаги маълумотлар, муносабатлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, суратларда географик маконни белгилаш функцияси ҳам мавжуд.

Galaxy J7 Pro смартфонида компания фақат қиммат туркум фойдаланувчилари раво кўрадиган Samsung Pay тўлов тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Samsung Galaxy J7 Pro июлнинг ўрталарида $330 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.