Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  5051
  •  08.01.2019 17:55

Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Жанубий кореялик етакчи смартфонсознинг янги – Galaxy M туркуми ҳақидаги илк маълумотлар чиққанига анча бўлди. Ҳозиргача улар ҳақидаги турли маълумотларни, суратлари ва бенчмарк натижаларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфони – Galaxy M10’ни тақдимотдан аввал тасодифан «сотиб қўйди»

Ҳиндистоннинг Gadgets.ndtv нашри эса янги туркум смартфонларининг нархлари ҳақидаги маълумотни ошкор этди. Унинг ишлаб чиқаришдаги манбаларига таянган ҳолда эълон қилишича, Galaxy M10 моделининг нархи 135 доллардан бошланади. Арзон смартфонларнинг ўртачаси – Galaxy M20 учун эса тахминан 215 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган.

Сўнгги хабарларга ишонадиган бўлсак, Galaxy M10 ҳамда M20 русумли қурилмалар мана шу ойдаёқ дунё юзини кўради. Galaxy M30 тақдимоти эса камида февралда бўлиб ўтиши кутилмоқда, балки ундан ҳам кейинроқдир.

Шунингдек, Galaxy M30 моделининг нархини ҳам ҳозирча айтишмаган, аммо унинг қиймати ўрта тоифадаги – Galaxy A туркуми смартфонларига яқинлашиб қолса керак. Зеро, унинг техник хусусиятлари ҳам шунга яқинлашиб боради.

ЎҚИНГ: Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.