Samsung Galaxy M20s'нинг 6000 мА/соатлик аккумулятори "жонли" суратда

Samsung Galaxy M20s'нинг 6000 мА/соатлик аккумулятори

Тармоқда ҳали тақдим қилинмаган, аммо рекорд даражада қувватли аккумуляторга эга дея айтилаётган Samsung Galaxy M20s’нинг “жонли“ суратлари пайдо бўлди. 

Кореядаги синов лабороторияларидан бирида олинган суратда EB-BM207ABY номли, 22,45 Вт/соат ёки 5831 мА/соат сиғимли ҳамда 3,85 В кучланишли аккумулятор акс этган. Аввалроқ, Galaxy M20s смартфони SM-M207 модел рақами остида тайёрланаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Агарда юқоридаги маълумот рост бўлиб чиқса, ушбу қурилма автоном ишлаш вақти бўйича Samsung рекордчиси бўлиши мумкин.

Шундай экан, Galaxy M20s’нинг 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар тасдиқланмоқда. Таққослаш учун, Galaxy M20 смартфонида батарея сиғими 1000 мА/соатга кам бўлиб, 5000 мА/соатни ташкил қилганди.

Афсуски, Galaxy M20s моделининг тақдимот вақти ҳамда бошқа техник хусусиятлари борасида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳозиргача бозорга чиқарилган ҳар хил русумлардаги Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Note 10 ва Note 10+ ларда нега аудио жек йўқ?