Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Ушбу смартфоннинг ўзига хос жиҳати унинг 7,000 мАс сиғимли аккумуляторидир.

Galaxy M51 смартфони Snapdragon 730G чипсети билан жиҳозланган. 90Hz янгиланиш частотасига эга SuperAMOLED экран эса 6.7 дюйм диагоналли. Асосий камера 64МП резолюцияга эга.

Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.9х76.3х9.5 мм, 213 г; шишадан ишланган олд панель (Gorilla Glass 3+), пластикдан ишланган орқа панель, палстик ром.

> Дисплей: 6.70" SuperAMOLED Plus, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 393 пиксел/дюйм зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SDM730 Snapdragon 730G (8 нм): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 470 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 470 Silver); Adreno 618.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ; microSDXC (махсус слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, One UI 2.5.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.73", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 12 МП, f/2.2, 123˚; •Макро: 5 МП, f/2.4; •Сатҳ: 5 МП, f/2.4.

> Олд камера: 32 МП, f/2.0, 26 мм (кенг), 1/2.8", 0.8µм.

>Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 7000 мАс; 25 Вт тезкор қувватлаш, 115 дақиқада 100% қувват (рекламага кўра), симли тескари қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; FM радио.

Мана, қаҳрамонимизнинг техник жиҳатлари билан танишдик. Келинг, энди қадоқ таркибини кўриб чиқамиз.

Қадоқ таркиби
Galaxy M51 смартфони оддийгина оқ картон қутида сотилади. Қадоқ устига жиловдор рангда смартфон номи ёзиб қўйилган.

Ичкарида эса барча керакли акксессуарлар: қувватлагич, USB-C кабели ва қулоқчинлар бор. Лекин ҳимоя ғилофи йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!