Samsung Galaxy M52 5G тақдим қилинди

Samsung Galaxy M52 5G тақдим қилинди

Samsung ортиқча эълонларсиз ўзининг энг сўнгги Galaxy M52 5G смартфонини Полшада тақдим қилди. Қурилма бир неча кундан сўнг, яъни 28 сентябрда Ҳиндистон бозори учун намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди!

Смартфон Samsung Полша вебсайтида тўлиқ техник жиҳатлари билан пайдо бўлди, лекин қурилма нархи ҳали очиқланмаган.

Galaxy M52 5G 6,7 дюйм диагоналли FHD+ аниқликдаги Super AMOLED Plus дисплейи ва айланасимон тирқиш камера ичида 32МП селфи камера билан жиҳозланган. Равон анимациялар учун экран панели 120Hz янгиланиш частотасига эга. Ён томондаги қувват тугмасига бармоқ изи сканери бирлаштирилган.

Орқа панелда эса 64МП асосий, 12МП ультракенг ва 5МП макро камералар жойланган. Qualcomm'нинг Snapdragon 778G 5G процессорига 6ГБ тезкор, 128ГБ доимий хотира ҳамроҳ қилинган.

5,000 мАс сиғимли катта аккумулятор эса 25 ваттда тезкор қувват олади, аммо қурилмани сотиб олганингизда, қадоқ ичида бу номиналдаги адаптер бўлмайди. Дастурий таъминотга тўхталсак, Android 11 асосидаги One UI 3.1 қобиғи мавжуд.

Galaxy M52 5G қора, кўк ва оқ рангларда сотилади. Нархи эса 450 доллар бўлиши ҳақида норасмий хабарлар юрибди.

ЎҚИНГ: Samsung учта Galaxy смартфонига дастур янгиланишини жўнатмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!