Samsung Galaxy M52 5G'нинг техник ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy M52 5G'нинг техник ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ўтган йили Samsung A сериясида учта 52 моделдаги смартфонни тақдим этди. Бундан ташқари, компания M сериясида ҳам 52 моделидаги қурилмани сотувга чиқарди.

ЎҚИНГ: Galaxy A22'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy M52 5G - А52 моделларига қараганда арзонроқ, бироқ қурилма 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи чип, 120Hz AMOLED дисплей ва катта ҳажмдаги аккумуляторга эгалиги билан улардан қолишмайди.

Смартфон Snapdragon 778G 5G чипи билан жиҳозланган (А52s ҳам худди шу чип билан жиҳозланган). Ушбу чип яхши унумдорликка эга, шунингдек, у сўнгги авлод тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Galaxy M52 5G смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи 6.7 дюймли AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Таққослаш учун, А52 триосига 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда 6.5 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган.

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, қурилмага 64МП асосий камера, 12МП ультракенг камера, 5МП макро камера ва 32МП селфи камера ўрнатилган.

Афсуски, смартфонда стерео динамик ҳамда IP стандарти мавжуд эмас. А52 сериясидаги смартфонларда эса ушбу имкониятлат мавжуд. Шунингдек, M52 5G модели А52 моделларидан фарқли ўлароқ, ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

Samsung Galaxy M52 5G'нинг техник жиҳатлари:

>Корпус: 164.2х76.4х7.4мм, 173г; олд шиша Gorilla Glass 5, орқа пенел пластик, пластик ром.

>Дисплей: 6.70 дюймли Super AMOLED Plus, 120Hz, 1080х2400px резолюция, 20:9 форма фактори, 393ppi зичлик.

>Чипсет: Qualcomm SM7325 Snapdragon 778G 5G (6 nm): Саккиз ядроли (4x2.4 GHz Kryo 670 & 4x1.8 GHz Kryo 670); Adreno 642L.

Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ; microSDXC уяси.

>ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1.

>Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 123˚; Макро камера: 5МП, f/2.4.

>Селфи камера: 32МП, f/2.2, (кенг).

>Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected] кадр/сек; селфи камера: [email protected] кадр/сек.

>Аккумулятор: 5,000 мАҳ; Fast Charging 25W.

>Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC.

Қадоқ таркиби

Galaxy M52 5G оқ қутида сотилади. Қутида смартфон билан бирга 15 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ўрин олган. Смартфон 25 ваттда қувват олади, аммо қутидан 15 ваттлик оддий адаптер ўрин олган. Демак, 25 ваттлик қувватлагични қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак бўлади.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Galaxy A03s'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!