Samsung Galaxy M53'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Samsung Galaxy M53'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Samsung шу йилнинг бошида ўрта тоифага кирувчи M-серияси смартфонларини янгилади. Бугун биз Galaxy M53 модели билан танишамиз. Хўш ушбу смартфон ўзининг аввалги авлодига қараганда қандай ютуқларга эришган? 

Камерадан бошласак, асосий камерага катта ва юқори резолюциядаги сенсор ўрнатилган бўлса, ультракенг ва макро камералар техник жиҳатдан бироз пастлаган. 

Қурилма 5G'ни қўллаб-қувватловчи Дименситй 900 чипи билан жиҳозланган. Бироқ аввалги авлодига ўрнатилган Snapdragon 778 чипи нисбатан кучлироқ ижрочи эди. 

Смартфонга 120 гертс частотада ишловчи 6.7 дюймли Super AMOLED Plus дисплейи ўрнатилган. Аккумулятор ҳажми эса M52 моделидаги каби 5,000 мАс. Икки йил аввалги М51 моделига эса 7,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган эди. M53'нинг қуввлаш тезлиги 25 ваттлигича қолган.

Samsung Galaxy М53'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.7х77.0х7.4мм, 176г; олд панель шиша, орқа панель пластик, пластик ром.

> Дисплей: 6.70 дюймли Super AMOLED Plus, 120 гертс, 1080х2408 пиксел резолюция, 20.07:9 форма фактори, 394ppi зичлик. 

> Чипсет: MediaTek MT6877 Dimensity 900 (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.4 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68 MC4.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; microSDXC уяси.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4.1.

> Камера: Асосий камера: 108 МП, f/1.8, PDAF; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 1/4“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 32 МП, f/2.2, 26мм (кенг).

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 25 ватт тезкор қуввлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда).

Қадоқ таркиби 

Яна бир камчилик қурилманинг қутисида. У жуда ингичка бўлиб, ичида қувватлаш адаптери йўқлиги билиб туради. Компания харидорларни фақат USB-C кабели билан таъминлайди холос.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A53 5G