Samsung Galaxy M90 смартфони қачон тақдим қилинади?

Samsung Galaxy M90 смартфони қачон тақдим қилинади?

Samsung компанияси Galaxy M туркумидаги смартфонлар рўйхатини ҳали бери тўлдирганича йўқ. Кузнинг ўрталарида M10, M20, M30 ва M40 моделлари ёнига флагман – M90 ҳам қўшилади.

Galaxy M90 бир неча вариантларда тақдим қилинади ва SM-M9905F каталог рақами билан рўйхатга олинади. Моделнинг хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Тахмин қилинишича, қурилма A80’да бўлгани сингари Qualcomm Snapdragon 730  процессори, уч ёки тўрт датчикли камера модули, One UI интерфейсига эга Android 9.0 Pie ОТга эга бўлади.

Samsung Galaxy M90 тақдимоти ноябр ойида ўтказилиши режалаштирилган.  Ҳозиргача бозорга чиқарилган ҳар хил русумлардаги Samsung телефонларини эса 619 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Note 10 ва Note 10+ ларда нега аудио жек йўқ?

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!